Халқаро валюта жамғармаси: Ўзбекистонда валюта ислоҳоти учун салмоқли захира мавжуд

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишМеждународный валютный фонд
Международный валютный фонд - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йил 17-24 кунлари Халқаро валюта жамғармасининг миссияси Тошкентга ташриф буюрди

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Халқаро валюта жамғармасининг Алберт Егер раҳбарлигидаги миссияси иқтисодиётни ривожланиши ва ислоҳотлар режасини муҳокама қилиш учун Тошкентга ташриф буюрди. Бу ҳақда ТИВнинг матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Камилов: Ўзбекистон тез орада эркин конвертация учун барча шароитларни яратади

Миссия ташриф якуни бўйича қуйидаги баёнотни берди:

"Миссия расмий органларнинг президент Шавкат Мирзиёев тасдиқлаган 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясига асосланган иқтисодиётни ислоҳ қилишга доир комплекс режаларини маъқуллайди.

Ушбу режаларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши иқтисодиётнинг сифатли иш ўринлари ташкил қилиш ва барқарор ўсишни таъминлаш қобилиятини сезиларли даражада ошириш имконини беради.

Миссия расмий органларнинг валюта тизимини биринчи галда ислоҳ қилиш бўйича режасини ҳам тўла қўллаб-қувватлайди.

Бозор тамойиллари асосида валюта курсларини унификация қилиш ва валюта ресурсларини тақсимлаш учун имконият яратиш Ўзбекистон Марказий банкига барқарорликни сақлашга йўналтирилган ва инфляцияни самарали назорат қилишга қодир пул-кредит сиёсатига ўтиш имконини беради.

Мазкур ислоҳотлар ташқи рақобатбардошликни ошириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ички ресурсларни тақсимлашни такомиллаштириш ҳисобидан иш ўринлари яратиш ва иқтисодий ривожланишга хизмат қилади.

Ўзбекистоннинг салмоқли валюта захираси мазкур ислоҳотларни ишончли амалга ошириш имконини беради.

Валюта тизимини ислоҳ қилиш баробарида давлат корхоналари ва давлат томонидан назорат қилинадиган банкларни таркибий қайта кўриб чиқиш, халқаро савдо ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишга тўсқинлик қилаётган бошқа омилларни бартараф этиш, шунингдек, компаниялар, айниқса, иш ўринлари яратиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган кичик ва ўрта корхоналарнинг харажатларини асоссиз ошираётган қонунлар, қарорлар ва тартибларни такомиллаштириш зарур.

ХВЖ расмий органлар ишлаб чиққан ислоҳотлар режасини қўллаб-қувватлаш учун қўшимча техник кўмаклашиш ва иқтисодий сиёсат масалалари бўйича тавсиялар беришга тайёр.

Международный валютный фонд - Sputnik Ўзбекистон
ХВЖ Ўзбекистондаги валюта сиёсатини ислоҳ қилишда ёрдам беради
Ислоҳотларни пул ва кредитлар ҳажмининг тез ўсиши билан боғлиқ инфляция босими шароитида амалга оширишга тўғри келади. Шундай қилиб, миссия Ўзбекистон Марказий банки яқинда қабул қилган пул-кредит сиёсатини, жумладан, қайта молиялаштириш ставкасини 9 фоиздан 14 фоизгача ошириш ҳисобидан қатъийлаштириш чораларини ижобий баҳолайди.

Банк тизимида етарлича буфер захиралари сақланиб қолаётган бўлса-да, ликвидлик билан боғлиқ мураккабликлар юзага келиши мумкинлиги ва кредитлар ликвидлигига таъсир кўрсатадиган жараён ташвиш уйғотади. Шу муносабат билан расмий органлар давлат назоратидаги банкларни қайта капиталлаштириш бўйича огоҳлантирувчи чораларни кўрди, ликвидлик меъёрларини оширди, Ўзбекистон Марказий банки қўллаётган ликвидликни тақдим этиш ва банклар муаммоларини тартибга солиш принципларини қайта кўриб чиқди ва унга мослаштирди.

2017-йил бошидан солиқ-бюджет сиёсати эҳтиёткорлик билан амалга оширилмоқда ва жорий прогнозларга кўра, умумлаштирилган давлат бюджети профицити ялпи ички маҳсулотнинг 0,2 фоизини ташкил этади. Валюта курси ва пул-кредит сиёсатининг янги тартиби мувофиқлигини таъминлаш учун 2018 йилда ҳам солиқ-бюджет сиёсати қатъий давом эттирилиши керак.

Миссия расмий органларнинг иқтисодий статистика сифати ва очиқлигини ошириш борасидаги қатъий мўлжалини ижобий баҳолади. Улар томонидан инфляция суръатларини аниқлаш учун янги истеъмол нархлари индексидан фойдаланиш бўйича қабул қилинган қарорлар 2018 йилдан бошлаб ушбу асосий статистика кўрсаткичи сифатини ошириш имконини бериши лозим. Миссия Ўзбекистон расмий органларининг ХВЖнинг маълумотларни тарқатиш бўйича кенгайтирилган умумий тизимига қўшилиш режасини маъқуллайди.

ХВЖ кейинги маслаҳатлашувларни шу йилнинг кузида ўтказиш тўғрисида дастлабки келишувга эришилди.

Миссия Ўзбекистоннинг расмий органларига самимий меҳмондўстлик ва амалий музокаралар учун миннатдорлик изҳор этади", дейилган баёнотда.

Янгиликлар лентаси
0