10:49 20 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Завод железобетонных изделий

"Евроцемент групп" Ўзбекистонда янги цемент заводи қуради

© Sputnik / Игорь Зарембо
Иқтисод
Ҳавола олиш
51510

Янги завод қурилиши ҳақида Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалга оширилган ташрифи давомида келишиб олинган эди.

ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Россиянинг "Евроцемент групп" холдинги Ўзбекистондаги "Ангрен" эркин иқтисодий зонасида янги цемент заводи қуради, деб хабар қилди Sputnik мухбирига "Ўзқурилишматериаллари" АЖ вакили.

"Қурилаётган янги завод қуввати суткасига 6,2 минг тонна клинкер ёки йилига 2,4 млн тона цементни ташкил қилади. Бу замонавий завод бўлиб у цементни "қуруқ услуб"да ишлаб чиқаради. Бунинг эвазига 35-45 % табиий газни иқтисод қилиш имкони пайдо бўлади", — деди суҳбатдош.

Бугунги кунда "Евроцемент гуруҳи" завод қурилиши бўйича бош пудратчини танлови ўтказмоқда. Унда Хитой, Германия ва Туркия корхоналари иштирок хэтмоқда. Заводни ишга тушириш 2018 йил охирига мўлжалланган.

"Ўзқурилишматериаллари" АЖ вакили айтишига қараганда ушбу ташаббус ҳукуматнинг алоҳида назорати остига олинган. Хусусан, 21 июл куни Ангренда бўлган Шавкат Мирзиёев ушбу лойиҳани тезроқ амалга ошириш мақсадида янги завод қурилиши бўйича президент қарори тайёрлашни топширди ҳамда  бош вазирининг биринчи ўринбосарига қурилиш тезроқ бошланишига учун ҳар томонлама  ёрдам кўрсатиш топширилди.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Ўзбекистонда 12 та цемент заводи фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг умумий ишлаб чиқариш қуввати йилига 9 млн тоннани ташкил қилсада, Республикада цементга бўлган эҳтиёж тўлалигича қондирилгани йўқ.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг энг йирик цемен ишлаб чиқарувчи корхоналари қуйидагилардир: «Қизилқумцемент» — 3,5 млн. тона, «Оҳангаронцемент» — 1,74 млн тонна, «Бекободцемент» — 1,25 млн тонна, «Қувасойцемент» 1,08 млн тонна, Жизах цемент заводи 1 млн тонна ва яна бир неча кичик цемент заводларидир. 

Асосий мавзулар