16:20 18 Июн 2018
Эфир
  • EUR9262.79
  • RUB127.73
  • USD7944.07
Знак процента

Ўзбекистон банклари узоқ муддатли кредит беришга қийналмоқда

© Sputnik / Наталья Селиверстова
Иқтисод
Ҳавола олиш
104701

GM Uzbekistan раҳбарининг фикрига кўра, бунга сабаб Марказий банк томонидан қайта молиялаш ставкасининг 9% дан 14 %га кўтарилиши бўлган.

ТОШКЕНТ, 30 июл – Sputnik. Марказий банк раиси ўринбосари Саидкамол Хўжаевнинг сўзларига қараганда Ўзбекистон банклари узоқ муддатли кредитлар беришга қийналмоқда ва аксарият банклар автокредитлар беришни тўхтатиб қўйган.

“Ушбу йил бошидан буён банклар фуқароларга кўп миқдорда узоқ муддатли кредитлар берган. Айни дамда, ўз шароитларидан келиб чиққан ҳолда, Республиканинг етакчи банклари узоқ муддатли кредитлар беришни тўхтатмоқда”, — деди Хўжаев.

Хўжаев айтишига қараганда, автокредитлар ҳам узоқ муддатли кредитлар бўлгани туфайли, айрим банклар  уларни беришни тўхтатган, лекин бундай кредитлар бераётган банклар ҳали ҳам бор экан.

“Барча кредитлар ёлланган маблағлар эвазига берилади. Агар маблағ бир йилга ёлланган бўлса, кредитлар ҳам ушбу муддатга берилади”, — деди раис ўринбосари.

GM Uzbekistan директори вазифасини ўтовчи Рустама Ражабов айтишига қараганда, у киши банклар автокредит дастури ишга тушиши учун жуда кўп вақт сарф қилган, шунга қарамасдан аҳоли орасида автокредит олишни истайдиганлар кам.

“Автокредитла тизими бизда ўтган ойда бошланган эди. Банклар 5 йилга кредит бера бошлади. Бунга эриши  жуда мураккаб бўлди. Мен банклар ушбу йўналишда ишлаши учун неча тун ухламай чиққанимни ўзим ҳам билмайман. Ҳозир биз банклар билан ҳамкорлик қилишни йўлга қўйганмиз. Ҳар бир банк ўз шартлари бўйича кредитлар таклиф қилмоқда. Кимдир 35% биринчи тўловни тўлаб, 24%га уч йиллик кредит олишни таклиф қилмоқда. Кимдир 18%, яна кимдир кўпроқ.  Охирги вақтда Марказий банк қайта молиялаш ставкасини оширганидан кейин, айрим банклар кредит маблағларида етишмовчилик ҳис қила бошлади”, — деди Ражабов.

Автомобил заводи раҳбарининг фикрига кўра, Ўзбекистонда кўпчиллик кредитга автомобил сотиб олишни маъқул кўрмайди, чунки бу охир оқибат қимматга тушар экан. Уч йиллик кредит учун автомобил нархининг ярмига тенг қўшимча пул тўлаш керак бўлади.

Podrobno.uz нашри хабарига асосан.

Асосий мавзулар