Қозоғистонда янада кўпроқ Ravon автомобиллари йиғилади

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишПрезентация нового автомобильного бренда RAVON
Презентация нового автомобильного бренда RAVON - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистонда Ravon автомобилларини йиғиш бўйича яна бир завод ишга тушириш режалаштирилмоқда

ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Қозоғистоннинг Уст-Каменогорск шаҳридаги "Азия авто" АЖ заводида Ravon R2 ва Ravon R4 автомобилларини йиғиш бошлаш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Подробно.UZ Қозоғистоннинг Nur.kz. нашрига таяниб хабар қилди.

Как делают автомобили GM Uzbekistan - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan заводида автомашиналар ишлаб чиқарилиши вақтинчалик тўхтатилди

Бундан ташқари, GM Uzbekistan компанияси томонидан Асака заводида яқин вақтларда янги моделлар ўзлаштирилиши ҳисобига янги турдаги автомобилларни ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда.

Ҳозирда аниқ моделлар рўйхати аниқлаштирилмоқда.

Сал олдин GM Uzbekistan Қозоғистон миллий автотранспорт ишлаб чиқарувчи — AllurGroup компанияси билан биргаликда Костанай вилоятида Ravon Nexia R3 русумли автомобилларни йиғишни бошлаганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Бугунги кунда Қозоғистонда Ravon Nexia R3 автомобилига харидорларнинг қизиқиши ортмоқда. Жумладан, 2017 йил 4 ойлик ҳисоб-китобларга кўра, Ravon Nexia R3 автомобили қозоғистонлик харидорлар учун энг оммабоп бўлган автомашиналар рўйхатида юқори ўринни олган.

Янгиликлар лентаси
0