Наманганда костюм ишлаб чиқарадиган корхона ишга туширилди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоКостюмдаги эркак
Костюмдаги эркак - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ички имкониятлар ҳисобидан 2 миллион доллар маблағ сарфланган мазкур лойиҳага кўра, янги корхонада хориж технологиялари асосида костюм ишлаб чиқарилади

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Наманганда йилига 200 мингта костюм ишлаб чиқариладиган янги корхона ишга туширилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Ҳукумат портали матбуот-хизмати.

Хабарга кўра, 2009 йилдан буён тикувчилик саноати йўналишида муваффақиятли фаолият юритиб, ўз маҳсулотлари билан истеъмол бозоридан мустаҳкам жой олган "Текстиль либос" масъулияти чекланган жамияти кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлида яратилаётган кенг имкониятлардан фойдаланиб, яна бир лойиҳани амалга оширди.

Наманганлик Юсуп Имамов - Sputnik Ўзбекистон
Гуллар шаҳри Наманганни ривожлантирадиган режа ва лойиҳалар ҳақида
Ички имкониятлар ҳисобидан 2 миллион доллар маблағ сарфланган мазкур лойиҳага кўра, янги корхонада хориж технологиялари асосида костюм ишлаб чиқарилади. 300 дан зиёд замонавий тикув машинаси тўла қувват билан ишга туширилгач, йилига 200 минг экспортбоп маҳсулот тайёрлаш имконияти яратилади.

"Иқтисодиётимиз юксалиб, халқимиз фаровонлиги ошиб бораётгани истеъмолчиларнинг ҳар томонлама сифатли либосларга бўлган эҳтиёжини таъминлашни тақозо этмоқда, — дейди корхона раҳбари А.Муҳиддинов. — Шу боис асосий эътиборни рақобатбардошликка қаратмоқдамизки, келгусида маҳсулотларимиз нафақат ички, балки жаҳон бозорида ҳам харидоргир бўлсин. Бунинг учун мамлакатимизда барча имкониятлар мавжуд".

Айни пайтда 70 ишчи меҳнат қилаётган "Текстиль либос" масъулияти чекланган жамиятида янги корхона ишга туширилиши билан яна 110 киши доимий даромад манбаи билан таъминланадиган бўлди.

Корхонанинг очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров сўзга чиқди.

Янгиликлар лентаси
0