Ёрдам пули бериладиган оилалар сони кўпайтирилади - Президент фармони

© Пресс-служба президента РУзЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳукумати ижтимоий ёрдамга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш бўйича чоралар қабул қилади

ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Ўзбекистон ҳукуматига ижтимоий ёрдамга муҳтож аҳоли қатламини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш борасида чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича топшириқ берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2 сентябр куни имзоланган "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича дастлабки чоралар" тўғрисида фармонда айтилган.

Пункт обмена валют - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 5 сентябрдан эркин конвертация бошланади
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон раҳбари аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича чораларни кучайтиришга топшириқ берган. Ҳукумат 2017-2018 йилларда 14 ёшгача тўланадиган болалар нафақасини оладиган оилалар миқдорини ўртача 1,5 баробарга, кам таъминланганлик эвазига ёрдам пули оладиган оилалар миқдорини эса ўртача 2 баробарга оширишни режалаштирган.

Шунингдек, президент ишсиз фуқаролаларга ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишларини ташкил этиш топшириғини берган.

Ҳужжатга кўра, эндиликда иш излаб юрган фуқаролар аҳоли яшаш жойлари, маҳаллаларни ободонлаштириш, ариқлар, ирригация тармоқлари, уй-комуннал хўжалиги объектларини таъмирлаш, кўчалар ва йўлларни таъмирлаш ишларини бажариб, ўз меҳнатлари эвазига ҳақ олишлари мумкин бўлади.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев фармони билан кам таъминланган оилаларга қўшимча молиявий ёрдам берилади. Хусусан, уй таъмири ёхуд турар-жой хариди, шу жумладан, йирик шохли ҳайвонлар ва биринчи навбатда зарур хўжалик техникалари хариди сингари қўшимча ёрдам чоралари Давлат бюджети, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ва "Маҳалла" хайрия жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0