Ўзбекистон мева-сабзавот етказиб бериш бўйича 1,2 млрд $лик шартномалар имзолади

© JahonnewsТашкентся Международная ярмарка овощей и фруктов
Ташкентся Международная ярмарка овощей и фруктов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан ташқари, мева-сабзавотларни экспорт қилиш бўйича 300 миллион долларлик шартномалар расмийлаштирилмоқда

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Ўзбекистон компаниялари халқаро мева-сабзавот ярмаркасида ўз маҳсулотларини етказиб бериш бўйича 1,2 миллиард долларлик шартномалар имзолади. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилди.

Восточный экономический форум. День второй - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга Россия қишлоқ хўжалик вазири келади

Бош вазир ўринбосари Нодир Отажонов ярмарканинг ёпилиш маросимида сўзга чиқиб, унинг натижалари ҳақида маълум қилди. Шунингдек,  маҳсулотларни етказиб бериш бўйича 300 миллион долларлик шартномалар расмийлаштирилиши ҳақида айтиб ўтди.

"Мамнуният билан айтиб ўтмоқчиманки, Тошкентда ҳар йили бўлиб ўтадиган халқаро мева-сабзавот ярмаркаси ишлаб чиқарувчилар ва харидорлар учун самарали савдо майдонига айланди. Тошкентда иккинчи марта ўтказилаётган халқаро мева-сабзавот ярмаркасида дунёнинг 30 мамлакатидан 10 мингдан ортиқ иштирокчилар қатнашди", — деб таъкидлади Нодир Отажонов.

Халқаро ярмаркада 350 дан ортиқ хорижий компания вакиллари иштирок этишди. Улар асосан Россия, Сингапур, Корея, Япония, Украина, Беларуссия, Австрия, Швеция, Португалия, Саудия Арабистони мамлакатларидир. Ярмаркада Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан 150 та маҳаллий мева-сабзавот ишлаб чиқарувчи компания қатнашди.

Бундан ташқари, ярмаркага Россия қишлоқ хўжалик вазири ўринбосари Сергей Левин бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Ташриф давомида  Ўзбекистондан Россияга янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказилди. Бугунги кунда икки мамлакат ўртасида маҳсулот ва транспорт воситалари ўтиши чоғида божхона операцияларини амалга оширишнинг соддалаштирилган тартиби ("яшил йўлак") амал қилмоқда.

Ўзбекистон мева-сабзавотлари асосан Россия ва Қозоғистонга етказиб берилмоқда. Хусусан, бугунги кунда мева-савзовотларнинг 60 фоизи Россияга жўнатилмоқда. Ўтган йилда экспорт ҳажми 2 бараварга ортди. Бу ўсиш суръатлари иқлим шароитларга қарамасдан бу йил ҳам давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0