Ўзбекистондаги валюта ислоҳотлари боис Veon даромади йилига 350 млн $га камаяди

Oбуна бўлиш
Компания шунингдек, 2017 йилдаги эркин пул оқими прогнозини ҳам 850-950 миллион долларгача камайтирди

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. VEON Ltd. (илгари — Vimpelcom Ltd.) Ўзбекистондаги миллий валюта девальвацияси боис молиявий кўрсаткичлар пасайишини кутмоқда.

"(Ўзбекистондаги — таҳр.) Янги расмий алмашув курси VEON гуруҳининг кўрсаткичларига бевосита таъсир қилади", — дейилади компания релизида. Ўзбек сўми девальвацияси туфайли VEON йиллик даромади 300-350 миллион долларга камайишини кутмоқда.

Тошкентдаги Ўзбекистон Миллий банки филиали валюта айрибошлаш шохобчасида банкноталарни санаётган аёл - Sputnik Ўзбекистон
Валюта эркинлигининг илк натижалари ёхуд қайдасан, доллар?

Компания шунингдек, 2017 йилдаги эркин пул оқими прогнозини ҳам 850-950 миллион долларгача камайтирди. Дастлабки ҳисоб-китоб 900 миллиондан бир миллиард долларгача деб баҳоланганди.

VEONнинг қайд этишича, Ўзбекистонда валюта тизимининг либераллашуви компанияга мамлакатдан маблағларни самаралироқ репатриация қилиш имконини беради.

Шавкат Мирзиёев сентябр ойи бошида Ўзбекистонда юридик ва жисмоний шахслар валюта олди-сотдисини бозор курси бўйича эркин алмаштиришлари мумкинлиги борасидаги ҳужжатга имзо чекканди.

VEON Ўзбекистон, Россия, Украина, Қозоғистон, Тожикистон, Арманистон, Грузия, Қирғизистон, Лаос, Жазоир, Бангладеш, Покистон, Бурунди, Зимбабве, МАР ва Канадада алоқа хизматлари кўрсатувчи операторларини бирлаштиради. Компаниянинг йирик акциядорлари Михаил Фридманга тегишли LetterOne (47,9%) ва Норвегиянинг Telenor (19,7%) компанияларидир.

Янгиликлар лентаси
0