03:32 06 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Иқтисод
Ҳавола олиш
339 0 0

Visa тўлов тизими Ўзбекистон бозорида ўз фаолиятини кенгайтиришни ният қилган. Компания раҳбарияти фикрига кўра, конвертация очилиши ва иқтисод эркинлашуви тўлов тизимлари учун катта имкониятлар очмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Американинг трансмиллий компанияси Visa, Ўзбекистонда ўз фаолиятининг кенгайтирмоқчи, деб хабар қилди бугун Миллий банк Бошқармаси раиси  Сухроб Холмурадов.

Унинг сўзларига кўра, Visa раҳбарияти ўзлари учун янги бозор очишдан манфаатдор, конвертация очилиши ва иқтисод эркинлашуви тўлов тизимлари учун катта имкониятлар очмоқда.

 

“Биз келишиб олдик, ушбу йилнинг 9 октябридан Ўзбекистонга уларнинг биринчи ишчи гуруҳи етиб келади. Биз Миллий банк ва Visa орасидаги муносабатларни ўзгартириш ва улар Ўзбекистон бозорида иштирок этиши учун янги концепция, янги йўл харитаси  ишлаб чиқамиз”, — деди бошқарма раиси.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда пластик карталарнинг оммавийлашиши ва кенг тарқалиши 2004 йилда, Uzcard пластик карталаридан бошланган эди. Биринчи пластик карта эса, миллий банк томонидан 1996 йилда эмиссия қилинган.

Ўтган йил якунларига кўра, Ўзбекистонда 19,4 млн дона пластик карта чиқарилган. Умумий савдо балансида пластик орқали амалга оширилган тўловлар 70%ни ташкил қилди.

 

Асосий мавзулар