Самарқандда 2018 йилда Ўзбекистон-америка бизнес форуми бўлиб ўтади

Oбуна бўлиш
Савдо-саноат палатаси раиси Адхам Икромов айтишига қараганда, ушбу ғоя Шавкат Мирзиёев томонидан таклиф қилинган.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Келаси йилнинг баҳорида йирик Ўзбекистон-америка бизнес форуми ташкил қилиш режалаштирилган, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адхам Икромов айтишига қараганда ушбу ғоя Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан таклиф қилинган.

“Биз келаси йилнинг баҳорида Америка-Ўзбекистон савдо палатаси бизнес форуми ўтказишга қарор қилдик. У апрел ёки май ойида бўлиб ўтади ва жуда муҳим воқеа бўлади. Нью-Йоркда Шавкат Мирзиёев ташрифи давомида бўлиб ўтган  бизнес-форум унга асос бўлди”, — деди у.  

Ундан ташқари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси америка бизнеси вакиллари билан ойма-ой видеоконференциялар ўтказишни режалаштирган.

Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ ва Ўзбекистон компаниялари 2,6 миллиард $лик шартномаларни имзолашди

“Кичик ва ўрта бизнес учун B2B форматида  шахсий учрашувлар ташкил қилиш бироз қимматлик қилади, чунки мамлакатлар бир-биридан анча узоқ жойлашган. Шу сабаблан биз бундан буён ҳам видеоконференция форматида ҳамкорлик қилишни йўлга қўямиз. Туризм, қишлоқ хўжалиги, саноатнинг турли соҳалари ва ишлов берувчи технологиялар борасида видеоконференциялар ташкил қиламиз. Уларда АҚШ томонидан 15-20 киши иштирок этиши режалаштирилган”, — деди  Адхам Икрамов.

Эслатиб ўтамиз, Нью-Йоркда бўлиб ўтган бизнес-форум натижаларига кўра, америка компаниялари билан умумий қиймати 2,6 миллиард сўмлик шартномалар имзоланди. Хусусан, General Electric, Honeywell, CNH Industrial, John Deere, Caterpillar, OSI Systems, Lutron, Boeing ва бошқа компаниялар билан шартномалар имзоланди.

Ўзбекистон ва АҚШ орасида 2016 йилда савдо-муносабатлари ҳажми 1,7 бараварга ошиб, 453,8 миллонга етди. Бу Ўзбекистон ташқи савди оборотининг 2%ини ташкил қилди. Бугунги кунда Ўзбекистонда АҚШ иштирокида ташкил қилинган 160 корхона фаолият юритмоқда.

Янгиликлар лентаси
0