Россия экспорт маркази Ўзбекистон банкларига 300 млн доллар ажратади

© Новости УзбекистанаЗдание банка "Асакабанк"
Здание банка Асакабанк - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лойиҳаларни молиялаштириш бўйича кредит линиялари ярим автомат режимда очилади, Россия томони кредитларни бевосита харидорга беришга тайёр

ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Россий экспорт маркази Ўзбекистондаги тўрт банкка умумий миқдори 300 миллион долларни ташкил этувчи кредит линияларини очади, деб маълум қилди марказ бош директори Пётр Фрадков.

Национальный Банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Россия Ўзбекистон Миллий банкига 1 млрд $ кредит ажратади

"Биз бир қатор ўзбек банклари билан сермаҳсул музокаралар олиб бордик. Булар Миллий банк, "Асака", Ўзсаноатқурилишбанк" ва "Ориент Финанс" банклари. Бир ой ичида Россия экспорт маркази ушбу банкларга ўзбек-россия ҳамкорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун кредит линияларини очишга келишиб олдик. Уларнинг умумий миқдори 300 миллионга яқин бўлади. Бу ҳозирча биринчи босқичда", — деди Фрадков.

Унинг сўзларига кўра, бу арзон молиялаштириш бўлади, бир томондан рақобатбардош, иккинчи томондан тез олинади.

"Лимитлар ҳамкорлик лойиҳаларини молиялаштириш нуқтаи назаридан банклар томонидан қарор қабул қилиниши учун ярим автоматик режимда тақдим этилади. Биз шунингдек, агар зарур бўлса, харидорнинг бевосита ўзига кредит беришга, тўлов кечиктирилишини суғурта қилишга тайёрмиз", — деди Пётр Фрадков.

Россия экспорт маркази Ўзбекистон бозорида янги эмас. Айни вақтгача у умумий қиймати 327 миллион долларлик лойиҳаларни молиялаштирди. Булар биринчи навбатда кимё, металлургия, энергетик машинасозлик ва электротехника саноати ташаббусларидир.

Янгиликлар лентаси
0