22:21 18 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
СИЗ Ангрен

"Татнефть" компанияси "Ангрен" ЭИЗда инвестицион лойиҳа амалга оширмоқчи

© Facebook
Иқтисод
Ҳавола олиш
22710

"Татнефть" вакиллари "Ангрен" ЭИЗда бизнес юритиш имкониятлари ва шартлари, унинг инфраструктурасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишишди

ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. Россиянинг "Татнефть" компанияси "Ангрен" эркин иқтисодий зонаси негизида нефт-кимё соҳаси бўйича инвестицион лойиҳани амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди РИА Новости ЭИЗ маъмуриятига асосланиб.

"Россиянинг "Татнефть" нефть компанияси делегацияси нефт-кимё ишлаб чиқариши соҳасида инвестицион лойиҳани амалга ошириш имкониятларини ўрганиш мақсадида "Ангрен" ЭИЗга ташриф буюрди", — деди агентлик суҳбатдоши. Унинг айтишича, лойиҳани ишлаб чиқиш дастлабки босқичда бўлиб, унинг кўрсаткичлари Россия компанияси вакилларининг шу йил охирида амалга оширадиган ташрифлари давомида маълум бўлади.

"Татнефть" вакиллари "Ангрен" ЭИЗда бизнес юритиш имкониятлари ва шартлари, унинг инфраструктурасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишишди.

Сентябрь охирида Татаристон президенти Рустам Миннихановнинг Ўзбекистонга ташрифи давомида "Татнефть", "Камаз", КМПО, "Татхимфармпрепараты" компаниялари иштирокида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинганди. Ҳисоб-китобларга кўра, бу ўзаро товар алмашиш ҳажмини уч бараварга оширади.

"Ангрен" ЭИЗ 2012 йил апрелида ташкил этилган. Унинг фаолият муддати келгусида узайтириш имконияти кўзда тутилган ҳолда 30 йил. Ушбу давр мобайнида бу ерда алоҳида божхона ва солиқ режими, Ўзбекистон норезидентларига киришнинг ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома олишнинг соддалаштирилган тартиби амал қилади. Ҳозирда ЭИЗ ҳудудида умумий қиймати қарийб 550 миллион долларлик 27 лойиҳа амалга оширилмоқда.

Асосий мавзулар