Украина компанияси Ўзбекистонда завод қуради

© Farg’onaazotПредприятие "Ферганаазот"
Предприятие  Ферганаазот - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Завод маҳсулотларига нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёда талаб катта бўлади

ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Украина компанияси Ўзбекистонда ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ишлаб чиқарувчи завод қуради. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Абдуалиевга асосланиб Latifundist.com хабар берди.

"Украина компанияси Ўзбекистонда ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ишлаб чиқарувчи корхона қуриш лойиҳасини амалга оширишга киришди. Гап Farg'onaazot корхонаси негизида янги завод қурилиши ҳақида бормоқда", — деган Абдуалиев.

Унинг айтишича, завод маҳсулотларига нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёда талаб катта бўлади.

Янгиликлар лентаси
0