Ravon Россияда сотув рекордини ўрнатди

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишПрезентация нового автомобильного бренда RAVON
Презентация нового автомобильного бренда RAVON - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2016 йил билан солиштирганда ҳеч қайси автоишлабчиқарувчи Ravon сингари кескин ўсишни қайд эта олмади

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Ўзбекистон автомобиль ишлаб чиқарувчиси 2017 йилда Россияда (январдан октябргача бўлган давр) 11147 дона автомобиль сотди. Бу ҳақда Сitytraffic.ru маълум қилди.

Ravon Motors Osh - Sputnik Ўзбекистон
Ўшда Ravon автосалони очилди

2016 йил билан солиштирганда ҳеч қайси автоишлабчиқарувчи Ravon сингари кескин ўсишни қайд эта олмади.

"2016 йилда россиялик автоишқибозлар кўплаб сабаблар туфайли оммавий равишда Ravon сотиб олишга шошилишмаганда. Мамлакатда ушбу русумнинг расмий дилерлари деярли йўқ эди. Машинага пул тўлаб, уни Ўзбекистондан келтиришларини кутиш керак эди. Бунинг устига, ушбу машиналарга техник хизмат кўрсатадиганлар йўқ эди", — дейилади хабарда.

2017 йилда вазият ўзгарди: ушбу машиналарни сотиб олиш осонлашди ва техник хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди. Шу боис сотув кескин ўсди.

Эслатиб ўтамиз, Ravon бренди футбол бўйича Россия терма жамоасининг расмий ҳомийси бўлди. Ҳомийлик келишуви доирасида кенг миқёсдаги имиж ва реклама ҳуқуқларини қўлга киритди.

Ravon — янги бренд бўлиб, 2015 йилдан буён General Motors Uzbekistan томонидан бозорга чиқарилади. У Россияда 20 йил давомида бир миллион донага яқин сотилган афсонавий Uz-Daewooнинг "вориси" ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0