10:06 19 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Президент Украины П. Порошенко посетил Ровенскую АЭС

Ўзбекистон Жанубий Кореяга уран етказиб беради

Пресс-служба президента Украины
Иқтисод
Ҳавола олиш
355 0 0

Эслатиб ўтамиз бундан олдин Ўзбекистон АҚШ ва Ҳиндистон билан уран еткизиб бериш бўйича шартномалар имзолаган эди.

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Жанубий Корея уран еткизиб бериш бўйича узоқ муддатли шартнома имзолашди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ушбу ҳужжат Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга бўлган ташрифи давомида имзоланди. Ҳозирча, шартноманинг умумий қиймати ва етказиб бериладиган уран миқдори хабар қилинмаган.

Бундан олдин Ўзбекистон АҚШ билан уран етказиб бериш ҳақида умумий қиймати 300 млн доллар бўлган 7 йиллик шартнома имзолаган эди.

Ундан ташқари, ушбу йилнинг сентябрь ойида Ҳиндистон билан ҳам ҳам уран етказиб бериш борасида музокаралар олиб борилган эди.  

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон энг йирик уран, олтин, мис, калий тузлари, фосфорит ва каолин заҳиралари бўйича дунё ўнталигига киради. Экспертлар хулосасига кўра, Ўзбекистонда аниқланган уран заҳиралари миқдори 190 минг тоннани ташкил қилади.

Бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудида 1931 та турли фойдали қазилма конлари бор. Улардан 814 та қурилиш материаллари конлари, 624 та тоза ва минерал сув ости сувлари, 235 та углеводород, 152 та метал, 37 та тоғ-кон, 32 та тоғ-кимё, 30 та рангли тошлар ва 7 та кўмир ва ёнувчи сланец конлари мавжуд.

Асосий мавзулар