Шавкат Мирзиёев Навоий юк ташиш аэропортини танқид қилди

© Пресс служба НАК "Узбекистон хаво йуллари""Узбекистон хаво йуллари" выполнила первый грузовой рейс в аэропорт Гуанчжоу
Узбекистон хаво йуллари выполнила первый грузовой рейс в аэропорт Гуанчжоу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аэропорт фаолиятини оптималлаштириш, унинг эҳтиёжларини 100%га қондириш мақсадида янги президент қарори ишлаб чиқилади.

ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik.  Шавкат Мирзиёев Навоий халқаро интермодал логистика маркази фаолиятини кескин танқид қилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон телеканали.

Эслатиб ўтамиз, Навоий халқаро юк ташиш аэропорти 2008 йилда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни чет элларга еткизиб бериш, Осиё ва Европа мамлакатлари орасида Ўзбекистон орқали тез ва қулай юк ташиш ҳамда келажакда Франкфурт ёки Сингапур каби оммавий транспорт хабига айланиш мақсадида қурилган эди.

Завод омбори - Sputnik Ўзбекистон
"Навоий" ЭИСЗ – Марказий Осиёда йилнинг энг яхши эркин иқтисодий зонаси деб топилди

Йиллик юк ўтказиш қуввати 100 минг тонна бўлган аэропорт Кореан Эйр авиакомпанияси бошқарувига берилган эди. Лекин ўтган 8 йил давомида ташиб ўтилган юклар умумий ҳажми бор-йўғи 300 минг тоннани ташкил қилди. Ушбу кўрсаткич йилдан йилга камайиб бормоқда.

Айтиш жоизки бундай муваффақиятсизликнинг бир неча сабаблари бор. Улардан асосийси – аэропорт қурилиши ва бошқаришида йўл қўйилган жиддий стратегик хатолар бўлган.  

Ундан ташқари, аэропорт мажмуаси ҳалигача  қуриб битказилмаган. Хусусан, ёнилғи ва мой сақлаш омборхоналари ишга тушмаган, авиация керосини етказиб беришда доимий узулишлар бўлиб турибди.

Иккинчидан, аэропортлаги божхона хизмати яхши йўлга қўйилмагани туфайли юкларни кўздан кечириш жуда узоқ давом этмоқди. Учинчидан, аэропортдаги хизмат кўрсатиш нархлари  ҳам анча баланд.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида темир йўл орқали юк ташиш йўлга қўйилди

Тўпланиб қолган ушбу муаммолар натижасида, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ушбу аэропорт орқали юк етказиб беришга бўлган қизиқиши сўнган.  Улар анча узоқ бўлсада, ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни Тошкент аэропорти орқали юбормоқда.

Денгиз ёки океанга чиқиш йўли бўлмаган Ўзбекистон учун бундай транспорт мажмуасининг бенуқсон ишлаб туриши жуда муҳим. Шунинг учун, яқин орада ушбу аэропорт фаолиятини оптималлаштириш мақсадида президент қарори ишлаб чиқилади. Унда аэропорт эҳтиёжлари 100 % га қондирилиши ҳамда дунёнинг етакчи транспорт хаблари тажрибасини ўрганиб, уларни Навоий логистика марказига тадбиқ қилиш белгиланади.

Янгиликлар лентаси
0