Ўзбекистон йил давомида чет эллик ҳамкорлар билан 60 млрд $лик шартнома имзолади

© Sputnik / Алексей ДружининВо время подписания документов по итогам российско-узбекистанских переговоров
Во время подписания документов по итогам российско-узбекистанских переговоров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017 йил давомида 380 дан ортиқ ҳужжат имзоланди. Савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда 60 миллиард АҚШ доллари миқорида 200 дан ортиқ шартнома ва битимлар тузилди

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистон йил давомида чет эллик ҳамкорлар билан 60 миллиард долларлик битимлар имзолади, деб баёнот қилинди Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг 13 ялпи мажлисида.

Флаг США - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Ўзбекистонга Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишга ёрдам беради
Сенатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг миллий қонун ҳужжатлари талабларини ҳамда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиқадиган вазифаларни бажариш борасидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Ахборотда қайд этилишича, йил давомида 20 дан зиёд олий даражадаги ташриф алмашилди. 60 дан ортиқ давлат ва халқаро тузилма раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди. 380 дан ортиқ ҳужжат имзоланди. Савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда 60 миллиард АҚШ доллари миқорида 200 дан ортиқ шартнома ва битимлар тузилди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан умумий товар айланмаси жорий йилнинг 10 ойи мобайнида 16,6 %га ошди ва 22 миллиард АҚШ долларидан ортиқни ташкил этди. Жумладан, Россия билан 18 %га, Хитой билан 15 %га, Қозоғистон билан 12 %га, Туркия билан 31 %га, Корея Республикаси билан 36 %га ўсди.

Мирзиёев ташаббуси билан қўшни мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқалари янги босқичга чиқди. Жумладан, минтақа мамлакатлари раҳбарлари билан 20 дан зиёд учрашувлар, олий даражада 10 та давлат, расмий ва амалий ташрифлар ўтказилди.

Янгиликлар лентаси
0