08:00 27 Апрел 2018
Эфир
Флаг Ирана

Ўзбекистон ва Эрон юкларни транзит орқали ташишни муҳокама қилмоқда

© Sputnik / Стрингер
Иқтисод
Ҳавола олиш
24120

Шунингдек, томонлар 2018 йилнинг биринчи ярмида Теҳрон шаҳрида савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказишни ташкиллаштириш масаласида келишиб олдилар

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Жорий йилнинг 21 декабр куни Ташқи савдо вазирлигида Эрон Ислом Республикаси саноат, конлар ва савдо вазири ўринбосари Моджтаб Хосровтадж билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар берди вазирлик матбуот-хизмати

Учрашув чоғида икки ёқлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари ушбу соҳада норматив-ҳуқуқий асосни мустаҳкам асосини мустаҳкамлаш шунингдек, транспорт ва юкларни транзит орқали ташиш борасида ўзаро кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш мақсадида томонлар юқорида келтирилган масалалар юзасидан актив диалог олиб бориш нақадар муҳимлиги таъкидлаб ўтдилар.

Шунингдек, томонлар 2018 йилнинг биринчи ярмида Теҳрон шаҳрида савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказишни ташкиллаштириш масаласида келишиб олдилар.

Асосий мавзулар