08:57 26 Апрел 2018
Эфир
Национальный банк Узбекистана

Мижозлар банк учун эмас, банк мижозлар учун ишлаши лозим

© Commons.wikimedia / Or2008
Иқтисод
Ҳавола олиш
33410

Марказий банк томонидан 2018 йил 20 майга қадар Ўзбекистон банк тизимининг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида комплекс чора-тадбирлар дастури тайёрланиши белгиланган

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Ўзбекистон банк тизимининг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва унга бўлган ишончни мустаҳкамлаш мақсадида комплекс чора-тадбирлар дастури тайёрланади. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.

Хабарда айтилишича, куни кеча жамоатчилик муҳокамасига қўйилган "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" Давлат дастури лойиҳасида банк тизимининг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва унга бўлган ишончни мустаҳкамлаш, жумладан, "мижозлар банк учун эмас, банк мижозлар учун ишлаши лозим" шиори кенг жорий қилинади.

Буларни амалга ошириш учун 2018 йил 20 майгача комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланади. Ушбу бандга масъул этиб Марказий банк, Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари белгиланди.

Дастур талабларига кўра аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган хизматлар очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда кўрсатилаётган хизматлар тартибини соддалаштириш, янги замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилган ҳолда хизматлар турларини кўпайтириш, шу жумладан, масофадан туриб хизмат кўрсатиш турларини жорий қилиш назарда тутилади.

Асосий мавзулар