GM Uzbekistan ўтган йили 135 мингдан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарди

© Новости УзбекистанаКак делают автомобили GM Uzbekistan
Как делают автомобили GM Uzbekistan - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль Nexia - 34 мингдан ортиқ, энг ози эса Orlando - 388 дона

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. 2017 йилда GM Uzbekistan қўшма корхонасида енгил автомобиллар ишлаб чиқариш 2016 йилдагига нисбатан 58,1 фоизга ошди ва 135,471 минг донани ташкил этди, деб маълум қилди республика Статистика қўмитаси.

Хусусан, Nexia автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажми 34,544 минг дона (+7,4%), Cobalt — 18,014 минг дона (+4,6 марта), Matiz — 13,002 минг дона (+ 4,4 марта), Spark — 22,36 минг дона (+26,1%), Gentra — 19,164 минг дона (+ 2 марта), Damas — 22,496 минг дона (+33,8%), Captiva — 4,54 минг дона (+2,1 марта), Malibu — 963 дона (+4,5 марта), Orlando – 388 дона (+15,5%)ни ташкил этди, деб ёзади РИА Новости.

Ҳозирда GM Uzbekistan йилига 250 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, корхонада 9 русумдаги автомобиль ишлаб чиқарилади.

Янгиликлар лентаси
0