Ўзбекистон олтин-валюта захиралар миқдори эълон қилинди

© Sputnik / Виталий Безруких / Медиабанкка ўтишПроизводство золота
Производство золота - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 1 январдан бошлаб Марказий банк олтин-валюта захиралари, пул таъминоти ва бошқа иқтисодий кўрсаткичлар тўғрисидаги маълумотларни расман эълон қилишни бошлади

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Марказий банк Ўзбекистон олтин-валюта захираларини миқдорини маълум қилди.

Доллары США изъятые правоохранительными органами - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент валюта қора бозори: 800 дан ортиқ қонунбузилишлар аниқланди

Марказий банк маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2018 йил 1 январь ҳолатига Ялпи олтин валюта захиралари — 28 076,9 млн АҚШ доллари (халқаро валютадаги активлар — 14 042,8 АҚШ доллари, монетар олтин — 14 034,1 АҚШ доллари), Соф олтин-валюта захиралари — 26 567,5 млн АҚШ долларини ташкил этади.

Олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.

Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.

Янгиликлар лентаси
0