Апрелда Қандим газ мажмуасининг иккинчи навбати ишга туширилади

© ИА «Жахон» / Шахриёр ТургунбоевФоторепортаж с места строительства Кандымского ГПК
Фоторепортаж с места строительства Кандымского ГПК - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Лукойл" Қандим газни қайта ишлаш заводининг йилига 4,05 миллиард куб метр газни қайта ишлайдиган биринчи навбатини қуриш ишларини 2017 йил ноябрда якунига етказганди

ТОШКЕНТ, 8 фев – Sputnik. "Лукойл" апрелда Қандим газни қайта ишлаш заводининг иккинчи навбатини ишга туширади ва Бухорода директор кенгаши йиғилишини ўтказади, деб хабар берди "Ўзбекнефтегаз" АЖ ўзининг Telegram-каналида.

Тошкентда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, "Ўзбекнефтегаз" АЖ бошқаруви раиси Алишер Султонов ва "Лукойл" вице-президенти Сергей Никифоров ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Томонлар "Лукойл" президенти Вагит Алекперовнинг ташрифига тайёргарлик, "Қандим" газни қайта ишлаш заводини ишга тушириш маросимини ўтказиш муддати ҳамда табиий газ экспорти бўйича ўзаро ҳисоб-китоб масалаларини муҳокама қилди.

"Хусусан, Қандим газни қайта ишлаш заводини ишга тушириш маросимини апрелда Бухорода "Лукойл" компанияси директорлар кенгашининг йиғилиши чоғида ўтказишга келишиб олинди", — дейилади хабарда.

На территории газоперерабатывающего завода - Sputnik Ўзбекистон
Қандим конида газ қазиб олиш бошланди

"Лукойл" Қандим газни қайта ишлаш заводининг йилига 4,05 миллиард куб метр газни қайта ишлайдиган биринчи навбатини қуриш ишларини 2017 йил ноябрда якунига етказганди. Аввалроқ "Ўзбекнефтегаз" заводнинг иккинчи навбатини ишга тушириш 2018 йил июлига режалаштирилганини хабар қилганди.

Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси "Лукойл" газ қазиб олиш бўйича "Ўзбекнефтгаз" АЖ билан ҳамкорликда амалга ошираётган "Қандим-Хаузак-Шоди-Қўнғирот" лойиҳасининг асосий қисмларидан бири ҳисобланади. Лойиҳа бўйича маҳсулотлар тақсимоти тўғрисидаги келишув 2004 йилда имзоланган эди. Хаузак-Шоди участкасида газ қазиб олиш ишлари 2007 йилда бошланган бўлса, Ғарбий Шоди участкасида — 2011 йилдан йўлга қўйилди.

Келишувни амалга оширишнинг навбатдаги босқичи Қандим конлар гуруҳини ўзлаштиришдан иборат. Ускуналарни етказиш, Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси қурилиши ва конни жиҳозлаш бўйича шартнома 2015 йил февралида имзоланган.

Қандим конлари гуруҳи 6 та газ конденсати конларидан иборат. Булар Қандим, Қувачи-Олот, Оққум, Парсанкўл, Хожи ва Ғарбий Хожи конларидир.

Янгиликлар лентаси
0