Ўзбекистон ва Корея инвестицион ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

© UznewsУзбекистан - Корея бизнес диалог
Узбекистан - Корея бизнес диалог - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу учрашув кореялик потенциал сармоядорлар билан ҳамкорлик муносабатлари ўрнатиш масадида ташкил қилинган.

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik.  Кеча 12 феврал куни Тошкентдаги "International Hotel" меҳмонхонасида Ўзбекистон — Корея бизнес-диалоги бўлиб ўтди, деб хабар қилди Sputnik мубири.

Вице премьер-министр Южной Кореи посетит Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга Корея Республикаси бош вазири ўринбосари келади

Учрашувда икки давлатдан вазирликлар раҳбарлари, ишбиларман давралар вакиллари ҳамда   Ўзбекистон ва Корея элчилари иштирок этишди.

Корея ҳукумати делегацияси 60 кишидан иборат бўлиб, унгага бош-вазир ўринбосари, стратегия ва молия вазири Ким Донг Ён бошчилик  қилди. Делегация таркибига Корея Ташқи ишлар вазирлиги, Савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Корея ишбилармон давралари вакиллари кирди.

"Йиллик маҳсулот айрбошлаш ҳажми 1,2 млрд долларга етди. Шу билан бир вақтда бизда ушбу кўрсатгичларни сезиларли даражада ошириш имкони ҳам бор", — деди бош вазир ўринбосари Сухроб Холмуродов.

Холмурадов айтишига қараганда бугунги кунда Ўзбекистонда кореялик компанияларнинг 70та ваколатхонаси бор. Иқтисоднинг барча соҳаларида 440 та корея сармоялари иштирокида яратилган корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Айни дамда Ўзбекистон иқтисодига киритилган Корея инвестициялари ҳажми 5 миллиард доллардан ошган.

Площадь Жандарменмаркт в Берлине - Sputnik Ўзбекистон
Германия Ўзбекистон бозорига инвестиция киритишга тайёр

Учрашувда сўзга чиққан Азим Ахмедходжаев Ўзбекистон иқтисодий ривожланишинингустувор йўналишлари ҳақида ҳамда мамлакатда олиб борилаётган инвестицион сиёсат ҳақида сўзлаб берди.

Ахмадходжаев ўз нутқида тўғридан-тўғри хорижий сармояларни жалб қилиш мамлакат ривожланишининг устувор йўналиши этиб белгиланганини ва ушбу мақсадда Ўзбекистонда бизнес-иқлим яхшиланаётганини, иқтисод ўсиш тезлиги ошиб бораётганини ва айнан ҳозир Ўзекистонга сармоя киритиш учун қулай вақт эканини айтиб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0