Ўзбек-қирғиз банклари ўзаро савдо операцияларини молиялаштиради

Oбуна бўлиш
Бугунги кунда республика қўшни мамлакатга тўқимачилик маҳсулотлари, ҳўл ва қайта ишланган мевалар, табиий газ, минерал ўғитлар, пластмасса, пойабзал, сопол маҳсулотлар, рангли металлар, электр ва механик маҳсулотлар экспорт қилади.

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон банклари орасида ҳамкорлик шартномалари имзоланди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Яқинда Ўзбекистон Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегация Қирғизистонга ташриф буюрган эди. Ташриф давомида Ўзбекистон Миллий банки, “Асака” банк ва “Саноатқурилишбанки” Қирғизистоннинг "РСК Банком" ва "Айыл Банк"лари билан ҳамкорлик шартномалари имзолашди.

Контрольно пропускной пункт на границе с Кыргызстаном - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек-қирғиз чегараси орқали бир суткада 7 минг нафар киши ўтиши таъминланади

Имзоланган шартномаларда банклар орасидаги кредит чекловлари, савдо, экспорт ва импорт операцияларини молиялаштириш механизмлари ҳақида келишиб олинган.

Ушбу шартномаларда белгиланган шарт-шароитлар ҳақидаги дастлабки келишувларга ўтган йилнинг декабрь ойида эришилган эди. Ўшанда давлар орасида молиявий ҳамкорлик ҳақида шартнома имзоланган эди.

Шунингдек, ҳукуматлараро шартнома Ўзбекистон тижорат банклари томонидан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Қирғизистон бозорига етказиб бериш учун 100 миллион долларгача бўлган миқдорда махсус кредит линиялари очишни ҳам назарда тутган.

Ўзбекистон делегацияси Қирғизистонда - Sputnik Ўзбекистон
Ён қўшни – жон қўшни ёхуд ўзбек-қирғиз муносабатлари ҳақида

Яқин вақт ичида икки мамлакат етакчи ишлаб чиқарувчилари иштирокида молиялаштириш рўйхатига киритилган маҳсулотлар рўйхатини белгилаб олишга келишилди.

Ана шундай шартномалардан бири Ўзбекистон қишлоқ хўжалик техникасини "Айыл банк" орқали молиялаштириш йўли билан Қирғизистонга етказиб бериш назарда тутилган. Шартнома умумий қиймати 600 минг доллар бўлган асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмлар етказиб беришни назарда тутган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистон қўшни мамлакатга тўқимачилик маҳсулотлари, ҳўл ва қайта ишланган мевалар, табиий газ, минерал ўғитлар, пластмасса, пойабзал, сопол маҳсулотлар, рангли металлар, электр ва механик маҳсулотлар экспорт қилади.

Пропускной пункт «Касансай» в Наманганской области возобновил работу - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек-қирғиз чегарасидаги яна бир ўтказув пункти очилди

Қирғизистондан Ўзбекистонга транспорт воситалари, қора металлом, энергия манбаалари, қурилиш материаллари, ойна маҳсулотлари олиб келинади.

Айни дамда Ўзбекистонда Қирғизистон сармояси иштирокида ташкил этилган 53та корхона фаолият кўрсатмоқда. Улардан 4таси – 100% қирғиз сармояси ёрдамида ташкил этилган.

Қирғизистон корхоналари фаолият юритаётган асосий соҳалар бу – қурилиш материаллари, қандолат маҳсулотлари, пойабзал, чакана савдо, ошхона хизмати, реклама хизматлари ва тарнспорт-экспедиторлик хизматлари.  

Қирғизистон ҳудудида эса Ўзбекистон сармояси иштирокида 20та корхона ташкил қилинган. Улардан 18таси фаол хўжалик субъектидир.

 

Янгиликлар лентаси
0