02:27 25 Феврал 2018
Эфир
Абрикос

Бу йил “Ўзагроэкспорт” ўрикни тўрт баравар қимматига сотиб олади

© Sputnik/ Всеволод Тарасевич
Иқтисод
Ҳавола олиш
60020

Ундан ташқари компания фермерларга, фъючерс шартномалари асосида, ҳосил тайёр бўлишидан бир неча ой олдин унинг ҳақини тўлайди.

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" таркибига кирувчи “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамияти бундан буён деҳқон ва фермерларга аванс (бўнак) пулини ҳосил тайёр бўлишидан бир неча ой олдиндан тўлайди, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.

Хусусан,  янги мавсуда етиштирилган ўрик маҳсулотларини фъючерс (олдиндан пул тўлаш) шартномалари асосида, қимматроқ харид қилиш муҳокама қилинди.

"2018 йил ўрик меваси ҳосили учун, аниқроғи, 1 килограмм 40+ калибрли ўрик учун, сотиб олиш нархлари тўрт барробар оширилган ҳолда —  8 000 минг сўм этиб белгиланди", — дейилган компания хабарида.  

Ушбу қарор “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамиятида 13-февраль куни бўлиб ўтган давра суҳбати якунида қабул қилинди. Банклар, фермер ва дехқон хўжаликлари, логистика марказлари вакиллари иштирокида бўлиб ўтган давра суҳбатида мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини оширишдаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Мажлисда келтирилган статистик маълумотларга кўра, ўрик экспорти бўйича Ўзбекистон жаҳонда иккинчи ўринда турар экан.

Асосий мавзулар