Картошка учун божхона тўлови тўланмайдиган бўлди

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишТорговля на оптово-розничном рынке
Торговля на оптово-розничном рынке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент фармони билан 2019 йил 1 январга қадар муддатга божхона тўловлари тўлашдан озод қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом ашёларнинг айрим турлари рўйхатига қўшимча киритилди

ТОШКЕНТ, 20 фев – Sputnik. Картошка божхона тўловлари тўлашдан озод қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом ашёларнинг айрим турлари рўйхатига киритилди.

Новый сорт картофеля. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Қирғизистондан 500 минг тоннагача картошка сотиб олишга тайёр

“Президент фармони билан 2019 йил 1 январга қадар муддатга божхона тўловлари тўлашдан озод қилинадиган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом ашёларнинг айрим турлари рўйхатига қўшимча киритилди. Эндиликда бу рўйхатга картошка, шу жумладан музлатилгани ҳам киритилди”, — дейилади Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 16 январдаги фармонга асосан тирик йирик қорамол, тирик қўй ва эчкилар, йирик қорамол гўшти, қўй ёки эчки гўшти, соя ловияси, кунгабоқар уруғи, кунжут уруғи шакарқамиш ёки лавлаги шакари ва кимёвий тоза сахароза божхона тўловлари тўлашдан озод қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0