Coca-Cola компанияси шу йилда 2 мингдан ортиқ музлатгич сотиб олади

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишCoca-Cola на прилавках магазина
Coca-Cola на прилавках магазина - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Компания биринчи ярим йилликда минг дона музлатгич сотиб олади. Музлатгичлар республика бўйлаб барча савдо жойларда ўрнатилади

ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Ўзбекистонда "Coca-Cola" компанияси шу йилда 2 мингдан ортиқ музлатгич сотиб олишни режалаштирди, деб хабар қилди Sputnik.

Алкогол маҳсулотлари - Sputnik Ўзбекистон
Алкогол 7 турдаги ракнинг сабабчисидир - Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти

Бу ҳақда агентликка компания бош директори Фахриддин Норматов маълум қилди.

"Шу йилда инвестицияларни кўпайтиришни режалаштирганмиз. Хусусан уларни бир қисми музлатгич сотиб олиш учун кўзда тутилган. 2018 йилда 2 мингдан ортиқ музлатгич сотиб олишни режалаштирдик. Бу борада маҳаллий ишлаб чиқарувчиси — "Artel" компанияси ҳамкорлик қиламиз", — деб таъкидлади "Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd" раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, компания биринчи ярим йилликда минг дона музлатгич сотиб олади. Музлатгичлар республика бўйлаб барча савдо жойларда ўрнатилади.

Шунингдек, Coca-Cola заводи ўз маҳсулотларини сотиш тизимини такомиллаштиради. Бу борада компания доимий иш олиб боради: савдо бўйича вакиллар ва бошқарувчилар учун ўқув машғулотлар ўтказиб келинади.

Норматов шу йил ёз фаслида ичимлик танқислиги бўлмаслигини таъкидлаб ўтди. Бугунги кунда республикада компания ишлаб чиқарувчи қуввати маҳаллий бозорда истеъмолчиларнинг эҳтиёжини қондиришга етарли даражада имконият мавжуд. Компаниянинг асосий маҳсулотлари — Coca-Cola, Bonaqua, Fanta, Sprite.

Американцы запустили в Узбекистане производство еще одной Колы – RC Cola - Sputnik Ўзбекистон
Америкаликлар Ўзбекистонда яна бир Кола ишлаб чиқарилишини йўлга қўйишди - RC Cola

Эслатиб ўтамиз, бу ичимлик танқислиги билан боғлиқ ҳолатлар ёзнинг жазирама кунларида тез-тез бўлиб турган. Воқеа шу даражага бориб етган вақтлар ҳам бўлганки, маълум чекловлар киритиб, бир кишига биттадан ортиқ ичимлик сотмаган вақтлар ҳам бўлган. Олибсотарлар эса ичимлик нархи икки баравар ва ундан юқори нархларда сотишган.

Ўзбекистонда Coca-Cola биринчи заводи Тошкентда 1994 йилда қурилган, 1997 йилда Урганч ва Наманганда компания корхоналари очилди.

Янгиликлар лентаси
0