"Ўзбекнефтегаз" раҳбари Туркманистон президенти билан учрашди

© Международный пресс-клубАлишер Султанов - Председатель правления НХК "Узбекнефтегаз"
Алишер Султанов - Председатель правления НХК Узбекнефтегаз - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзбекнефтегаз" АЖ бошқармаси раиси Алишер Султонов “Туркманистон — Афғонистан — Покистон – Ҳиндистон” газ қувурининг навбатдаги босқичи очилиш маросимида иштирок этиш учун Туркманистонга келди.

ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангулы Бердымухамедов Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Алишер Султоновни қабул қилди, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати ўзининг  Telegram-канали орқали.

Алишер Султонов ТАПИ  газ қувурининг иккинчи босқичининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Туркманистонга келди. Ушбу босқичда Туркманистон — Афғонистан — Покистон орасида электр узатиш ва оптик-толали алоқа тизимлари ишга туширилади. Ундан ташқари “Серхетабат — Тургунди” йўналишида темир йўл алоқаси ҳам ўрнатилади.

Бердимуҳамедов айтишига  қараганда, Туркманистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бу – қўшни мамлакатлар, жумладан Ўзбекистон билан, самарали мулоқот олиб боришдир.

Ўз навбатида Алишер Султонов икки мамлакат орасидаги дўстлик ва оға-иниликка асосланган, узоқ муддатни кўзловчи муносабатлар, келажакда ривожланишда давом этишига ишонч билдирди.

ТАПИ газ қувури Туркманистон — Афғонистон — Покистон Ҳиндистон  орасида қурилмоқда. Унинг умумий узунлиги 1735 км бўлиб йиллик қуввати 33 млрд метр куб газни ташкил қилади. Газ қувурининг 200 километри Туркманистон ҳудудидан, 735 км – Афғонистон ҳудудидан ва 800 км Покистон ҳудудидан ўтказиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0