Тожикистон Ўзбекистонга электр энергиясини экспорт қилишни бошлайди

© Sputnik / Игорь Агеенко / Медиабанкка ўтишГЭС
ГЭС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу йил Тожикистон Ўзбекистонга 1,5 млрд кВт/соат электр энергияси экспорт қилишни режалаштирган

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Тожикистон энергетиклари ёз мавсумида электр энергияси экспорти эвазига Нурек ГЭСидан бекорга оқизиб юборилаётган сув ҳажмини қисқартиришади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Ушбу йилда қўшни мамлакатларга, жумаладан Афғонистонга, электр энергияси экспортини ошириш муносабати билан сув омборларидан бекорга оқизиб юборилаётган сув ҳажми камайтирилади. Тожикистон ГЭСларидан бекорга оқизиб юборилаётган сув ҳажми 6 миллиард кВт/соат электр энергиясига тенг”, — дейилган Республика Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги хабарида.

Ушбу йилда Нурек сув омборидан бекорга оқизиб юборилаётган сув миқдори камайтирилади. Ёз мавсумида Вахш дарёсида сув оқиш ҳажми секундига 2000 метр/кубни ташкил қилади. Шундан фақат 700 метр/кубидан электр энергияси ишлаб чиқариш учун фойдаланилади. Ушбу сувнинг яна бир кичик қисми сув омоборини тўлдиришга ишлатилади.

Линии электропередач. - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон Ўзбекистонга электр экспорт қилишни тўхтатди

Матбуот котиби айтишига қараганда ушбу йилдан бошлаб Тожикистон электр энергиясининг Ўзбекистонга экспорти бошланади. Ушбу жараён 9-10 мартда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари ва керакли ҳужжатлар имзоланганидан кейин бошланиши кутилмоқда.

Бироз олдин "Барки Точик" энергохолдинги олдин Ўзбекистон 1,5 миллиард кВт/соат электр энергияси экспорти ҳақида хабар қилган эди.

Шунингдек, ўтган йили Тожикистон Афғонистонга 52,3 миллион доллар эвазига 1,3 миллиард кВт/соат электр энергияси экспорт қилган эди. Бу йил ушбу кўрсатгични 1,5 млрд. кВт/соатга етказиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0