Юк автомашиналарининг оғирлик кўрсаткичларини назорат қилувчи масканлар очилади

© Sputnik / Евгений Карасев / Медиабанкка ўтишВодитель фуры на таможенном посту в Черняховске.
Водитель фуры на таможенном посту в Черняховске. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республикада юк машиналарининг оғирлик ва габарит кўрсаткичлари назоратини жорий этиш бўйича стационар ва кўчма масканлар ташкил қилинади

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ўзбекистонда яқин вақтларда автотранспорт воситаларининг оғирлик ва габарит кўрсаткичлари назоратини жорий этиш бўйича стационар ва кўчма масканлар очилади, деб хабар қилди Sputnik мухбири президент қарорига асосан.

Хусусан, автотранспорт воситаларининг оғирлик ва габарит кўрсаткичлари назоратини жорий этиш бўйича стационар ва кўчма масканларни амалда жорий этиш чора-тадбирлари режалаштирилмоқда. Уларнинг бир қисми автоматик режимда ишлаб, барча маълумотлар ягона марказга юборилади.

Прибытие поезда Ташкент-Москва - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Қозоғистонга янги поезд йўналишлари қачондан очилиши маълум бўлди

Бундай масканларни ташкил қилиш асосий мақсадлардан бири — автомашиналарнинг оғирлик ва габарит кўрсаткичлари назорат марказий тизим йўқлиги туфайли йўллар бузилмоқда.

Бугунги кунда республика ҳудуди орқали 20 га яқин (Россия, Европа иттифоқи, Кавказ, Афғонистон, Покистон, Эрон, Туркия ва Хитой) халқаро транспорт йўналишлар ўтган.

Юк машиналарнинг кўп қатнови Ўзбекистон йўл қатламига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Яна бир муҳим жиҳат — республика ҳудуди орқали юклар транзити тартиби соддалаштирилди. Хусусан 2018 йилнинг 1 мартидан бошлаб акциз солиғига тортиладиган юкларни автомобил ёки темирйўл транспорти орқали республика ҳудудидан олиб ўтганда Вазирлар Маҳкамасининг рухсатномаси талаб қилинмайди.

Янгиликлар лентаси
0