14:12 20 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Рукопожатие

"Газпром" ва "Ўзбекнефтегаз" инновацион марказ ташкил этиш ниятида

Sputnik / Сергей Пятаков
Иқтисод
Ҳавола олиш
17910

2017 йилда "Газпром" корхоналарида "Ўзбекнефтегаз" таркибига кирувчи корхоналарнинг 50дан ортиқ ходимлари малака оширди

ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Куни кеча "Ўзбекнефтегаз" АЖ ва "Газпром" ОАЖ ўртасидаги қўшма координацион қўмитанинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, "Ўзбекнефтегаз" АЖ бошқаруви раиси Алишер Султонов ва "Газпром" ОАЖ бошқаруви раиси ўринбосари Виталий Маркелов иштирок этди.

Томонлар икки томонлама ҳамкорлик доирасида амалга оширилган ишлар натижаларини муҳокама қилди ҳамда ишчи гуруҳларнинг ҳисоботлари тингланди.

Қайд этилишича, "Газпром" геолого-геофизик материалларни истиқболли инвестиция блоки сифатида фаол ўрганишни бошлади.

Бундан ташқари, инжиниринг-инновацион марказ концепцияси ишлаб чиқилди.

Шунингдек, 2017 йилда "Газпром" корхоналарида "Ўзбекнефтегаз" таркибига кирувчи корхоналарнинг 50дан ортиқ ходимлари малака оширди.

Йиғилиш якунларига кўра ишчи гуруҳларнинг келгуси мақсадлари белгилаб олинди ва ўзаро ҳамкорлик режалари тасдиқланди.

Асосий мавзулар