20:02 14 Декабр 2018
Эфир
  • RUB125.22
  • EUR9456.46
  • USD8312.64
Продажа фруктов на душанбинском рынке Шохмансур. Архивное фото

Кичик бизнесга таҳдид: нега Тожикистон савдогарлари Ўзбекистон импортидан қўрқишади

© sputnik Амир Исаев
Иқтисод
Ҳавола олиш
168622

Экспертлар фикрига кўра, агар Ўзбекистондан олиб келинадиган маҳсулотлар арзонроқ бўлса Тожикистоннинг айрим корхоналари ҳақиқатан ҳам қийин ҳолатда қолиши мумкин

ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Яқинда Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон етакчиси Эмомали Раҳмон ўртасида келишувлар имзоланди. Келишувларнинг талабларига кўра мамлакатлар ўртасида товар айланувини кўпайтириш, ихтисослаштирилган кўргазма ярмаркаларини ўтказиш ва тадбиркорларга ёрдам кўрсатиш бошланади.

Тўғри, Тошкент ва Душанбенинг умумий (ва ҳақли) хурсандчилигига қарамасдан, ўрта тадбиркорлар, оддий савдогарлар ва деҳқонлар ўзбек импорти уларнинг кичик бизнесига зиён ётказмасмикан, деб ўйлашмоқда.

Бозордаги рақобат маҳаллий маҳсулотларга бўлган талабни камайтирмайдими?

Sputnik Тожикистон бу қўрқувлар қанчалик ҳақиқатга яқин эканлигини аниқлаш мақсадида экспертларга мурожаат қилди.

"Мен ўйлайманки, бозор бир қанча вақтда ижобий ўзгаришлар билан бир қаторда салбий оқибатларни сеза бошлайди. Агарда ўзбек маҳсулотлари тожик маҳсулотларидан арзон бўлса, табиийки, айрим корхоналаримиз қийинчиликларга учрайди", — деб ҳисоблайди сиёсий шарҳловчи Негматулло Мирсаидов.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва олибсотарларга қийин бўлади.

Бироқ, бу ҳаммага ҳам таъсир қилмайди. Мирсаидовнинг сўзларига кўра, деҳқонларда ўз кичик бизнесни қайта тақсимлаш ва ўз далаларда Ўзбекистонга экспортга кетмайдиган мева сабзавотларни етиштиришни ўйлаб кўриш учун вақт бор.

Гап анънавий "шимолий" сабзавотлар — картошка ва пиёз ҳақида кетмоқда.

Аграрчилар ўртасида рақобат иккила республика учун фойдали бўлиши мумкин. Сўнгги йилларда Хитой товарлари тобора бозорда мавжуд бўлган ҳамма жойларни эгаллаб, тожик деҳқонларга ҳеч қандай имконият бермаяпти. Шу вазиятда Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари Хитой иссиқхоналарида етиштирилган мева ва савзовотларни сиқиб чиқариши мумкин.

Россия фанлар академияси иқтисодиёт институти илмий ходими Зарина Дадабаеванинг фикрига кўра, тожик қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларида ўзбек экспортининг кўпайишига тайёргарлик кўриш учун вақт бор.

"Бу ўрнатилган бизнес. Хитой ўз позицияларини топшириши мумкин, аммо дарҳор эмас. Ҳатто, Раҳмон ва Мирзиёев имзолаган 27 та келишув ҳозирча қоғозда қолмоқда. Ўйлайманки, келишувлар ўз таъсирини кўрсатишни бошлаши биланоқ бозорда ҳамма ўз ўрнини эгаллаб олади", — деб таъкидлади Дадабаева.

Тожикистон далаларининг истеъмол қилинмайдиган неъмат — пахта ҳақида айтиб ўтиш керак. Экспертлар таҳминларига кўра, "оқ олтин" барибир ўз нархини сақлаб қолади. Ички бозорда истеъмол қилинмаган қолдиқлар тезда экспортга чиқиб кетади ва ўзбек компаниялари вазиятга ҳеч қандай таъсир кўрсата олмайдилар.

Миллий ишлаб чиқарувчилар янги бозорларга чиқиши билан Ўзбекистоннинг ўзида озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи кўтарилиши мумкин.

Бироқ, Тожикистонда аксинча, истеъмолчи мева сабзавотларнинг нархи арзонлашганидан фойда кўради.

Қандай бўлмасин, Тожикистон ҳукумати рақобат курашида жангсиз таслим бўлмайди ва ўз аграр сиёсатини ривожлантиришдан воз кечмайди.
Шундай қилиб, феврал ойининг охирида Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси республикага 7 та қишлоқ ҳудудларининг аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш учун 30 миллион доллар ажратди.

Тожикистон Молия вазирлиги маълумотларига кўра, бу лойиҳанинг асосий мақсади — иқлим ўзгаришига мослашишни ҳисобга олган ҳолда самарадорликни ошириш, экинлар нобуд бўлишини камайтириш ва бу жараёнга замонавий технологияларни жорий этишдир.

Ўша вақтда феврал ойида Тожикистон қишлоқ хўжалиги вазири Изатулло Саттори чигиртка ва бошқа зарарли ҳашоратларга қарши курашиш ва 2018 йилда ҳосилдорликни кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича кўрсатма берди.

Республиканинг соҳавий идорасининг сезиларли камчилиги — бу миллий маҳсулотларни хорижда етарли даражада тарғиб қилинмаслигидир.
Хусусан, яқинда Москвада ўтказилган "Продэкспо-2018" кўргазмасига Тожикистондан атиги битта фирма — "Исфарафуд" келди. Ушбу фирма Россияга 2000 йилдан бери қуритилган меваларни етказиб беради.

Асосий мавзулар