Ўзбекистон Тожикистонга 15 миллион долларлик газ етказиб беради

Oбуна бўлиш
Икки мамлакат орасида имзоланган шартномага асосан Ўзбекистон Тожикистонга 15,1 миллион доллар эвазига 126 миллион метр куб табиий газ етказиб беради.

ТОШКЕНТ, 14 мар – Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга бўлган ташрифи давомида газ етказиб бериш ҳақида шартнома имзоланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости, Тожикистон Савдо-саноат палатасига асосан.

“Ўзбекистондан Тожикистонга газ етказиб бериш ҳақида газ тақсимлаш компаниялари томонидан имзоланган шартномага кўра Тожикистон 126 миллион метр куб газ импорт қилади”, — дейилган Савдо-саноат палатаси хабарида.

 

Газ етказиб бериш ҳақидаги шартнома "Тожиктрансгаз" ОАЖ ва "Узтрансгаз" АЖ раҳбарлари томонидан имзоланган.

Добыча газа - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонга Ўзбекистон газини етказиб бериш масаласи муҳокама қилинмоқда

Ушбу шартнома икки мамлакат мутахассислари томонидан бир неча ой давомида муҳокама қилинганидан сўнг Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега бўлган ташрифи давомида имзоланди.

Шартномага кўра Ўзбекистон Тожикистонга табиий газнинг 1 минг метр кубини 120 доллардан етказиб беради.

Шунингдек, Ўзбекистон Тожикистон энергетика тизими билан паралел ишлайдиган бешта электр узатиш линияси фаолиятини қайта тиклайди. Бугунги кунда қуввати 220 кВ бўлган тўртта ва қуввати 500 кВ бўлган битта линия тайёрланган. Ушбу электр узатиш тармоқлари Ўзбекистон ва Тожикистон энергетика тизимини бир-бирига улайди.

 

Янгиликлар лентаси
0