Ўзбекистон Хитойга 2 млн долларлик текстил маҳсулотлари етказиб беради

© Sputnik / Дмитрий ВиноградовНа раскройном участке текстильного предприятия в Узбекистане
На раскройном участке текстильного предприятия в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шартномалар Хитойда бўлиб ўтган Yarn Expo — 2018 халқаро кўргазмаси доирасида тузилди

ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Ўзбекистон ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги UzTrade компанияси Хитойга 2 млн долларликдан ортиқ текстил маҳсулотлари ва ярим фабрикатлар етказиб бериш бўйича шартномалар имзолади, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Шартномалар Хитойда бўлиб ўтган Yarn Expo — 2018 халқаро кўргазмаси доирасида тузилди.

"Тадбир доирасида UzTrade вакиллари Хитойнинг текстил саноати бўйича етакчи компаниялари — Xiamen Itg Tidak Bonded Logistics, Tianjin Textile Industrial Supply and Sale ва China Chengtong International билан Хитой бозорига Ўзбекистон тестил маҳсулотларини етказиб беришни кенгайтириш борасида музокаралар олиб борди", — деб маълум қилди вазирлик.

Бундан ташқари, томонлар Шанхайда ўзбек-хитой қўшма савдо уйини очиш масаласини муҳокама қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Хитой 2020 йилгача икки томонлама савдо ҳажмини 10 миллиард долларгача етказишни режалаштирган. 2016 йил якунларига кўра мамлакатлар ўртасидаги товар алмашиш ҳажми 4,2 миллиард доллардан ошган.

Янгиликлар лентаси
0