Ўзбекистонга олиб кириладиган трактор ва юк машиналар божхона тўловларидан озод этилади

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишЗаготовка сена в фермерском хозяйстве
Заготовка сена в фермерском хозяйстве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республикага олиб кириладиган гилдиракли трактор ва 20 тоннагача бўлган тягачлар, шунингдек прицеплар божхона божи ва акциз солиғидан озод этилади.

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. 2021 йил 1 январга қадар Ўзбекистонга олиб кириладиган мева ва сабзавотларни ташиш учун мўлжалланган тракторлар ва юк машиналар божхона божи ва акциз солиғидан озод этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тегишли ҳужжатни имзолади.

Таможенный пост - Sputnik Ўзбекистон
Янги божхона кодекси – ҳалол рақобатни ривожлантиришга қаратилган

Ҳужжатга талабларига асосан Республикага олиб кириладиган гилдиракли трактор ва 20 тоннагача бўлган тягачлар, шунингдек прицеплар божхона божи ва акциз солиғидан озод этилади. Ҳозирги кунда бу транспорт воситаларига уларнинг божхона қийматидан 70 фоиз божхона тўловлари ҳисобланди. Ҳужжат мева ва сабзавотларни етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ҳамда экспорт қилиш чораларни такомиллаштиришга қаратилган.

Шунингдек, 2018 йилда вилоятларда мева ва сабзавот кластерларини ташкил қилиш бўйича топшириқ берилди. Ушбу кластерларга 2019 йилдан барча туманларда мева ва сабзавотларни етиштиришга ихтисослаштирилган ташкилотлар тўлиқ жалб қилинади.

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, янги ва қайта ишланган мева ва сабзавотларнинг экспорт ҳажми 2017 йил якуни бўйича 15,6 % га яъни 708,8 миллион долларга кўпайган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, мева ва сабзавотлар катта қисми Евросиё иқтисодий иттифоқи доирасида имтиёзларидан фойланадиган Қозоғистон воситачилари орқали Россияга етказилмоқда.

2016 йил декабрда Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари "Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида товарлар ва транспорт воситаларининг олиб ўтилишида божхона операцияларини амалга оширишнинг соддалаштирилган тартибини ташкил этиш тўғрисида" битим имзоланганди.

Янгиликлар лентаси
0