Ўзбекистон Тожикистонга газ етказиб беришни бошлади

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишВентиль на трубопроводе газораспределительной станции
Вентиль на трубопроводе газораспределительной станции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олти йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон Тожикистонга газ етказиб беришни бошлади. Табиий газ биринчи навбатда газ чегара олди ҳудудларига ҳамда саноат корхоналариа етказиб берилади.

ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Ўзбекистон Тожикистонга табиий газ етказиб беришни бошлади, деб хабар қилмоқда "Узбекистан 24" телеканали.

Қўшни мамлакатга газ етказиб бериш ҳақидаги шартнома Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга бўлган сафари вақтида имзоланган эди.

Ўзбекистон Тожикистонга 15 миллион долларлик газ етказиб беради

Шартномаимзоланганидан сўнг газ етказиб бериш тизими жуда қисқа вақт ичида қайта тикланди. Дастлабки босқичда газ қўшни мамлакатнинг чегара олди ҳудудлари ҳамда йирик саноат корхоналарига етказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонга газ етказиб бериш 2012 йилда тўхтатиб қўйилган эди. "Тожиктрансгаз" ва "Ўзтрансгаз" компаниялари орасида имзоланган шартномага кўра, 2018 йилда Тожикистонга 15,1 млн доллар эавазига 126 млн метр куб газ етказиб берилади. Табиий газ ўтказиш қуввати соатига 125 минг метр куб бўлган  "Музрабод — Душанбе" қувури орқали етказиб берилади. 

Янгиликлар лентаси
0