Афғонистон самолётлари Ўзбекистонда таъмирланади

© AP Photo / Sven KaestnerСотрудник проводит техническое обслуживание двигателя самолета
Сотрудник проводит техническое обслуживание двигателя самолета - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Афғонистон учун авиация соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда ёрдам беради.

ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Uzbekistan Airways Technics компанияси афғон самолётларига техник хизмат ва таъмирлаш ишларини амалга оширади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Бумага и ручка - Sputnik Ўзбекистон
Жуда муҳим ҳужжат: Афғонистон бўйича Тошкент декларацияси қабул қилинади

Бу ҳақда келишув Ташқи савдо вазирлигида Афғонистон траспорт вазири Мухаммад Хамид Тахмаси билан эришилди.

"Шунингдек, Ўзбекистон Афғонистон учун авиация соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда ёрдам беради", — деб таъкидланди вазирликда.

Uzbekistan Airways Technics миллий авиаташувчи Uzbekistan Airways компаниясининг корхонаси ҳисобланади. Ўтган давр мобайнида 80 мингдан ортиқ самолётларни капитал таъмирлашдан чиқарди.

Бугунги кунда корхона маҳаллий ва хорижий компания самолётларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча зарур техник жиҳозларга ва юқори малакали кадрларга эга. Бу ерда ҳар йили камида 10 та хорижий авиакомпания самолётлари таъмирланади. Улар асосан Россия ва Қозоғистон самолётларидир.

Афғонистон бўйича конференция қатнашчилари биргаликдаги расми. - Sputnik Ўзбекистон
Тинчлик учун: Афғонистон бўйича Тошкент халқаро анжумани фото-суратлари

Асосий истиқболли буюртмачилар — Афғонистон, Хитой, Эрон, Туркманистон, Тожикистон ва бошқа МҲД давлатлари. Бу минтақада 5 минг километр масофада бу даражадаги қувватга эга бўлган компания мавжуд эмас.

Ўтган йил ноябр ойида афғон Kam Air авиакомпанияси Тошкент ва Қобул ўртасида авиақатновни йўлга қўйганди. Афғон авиаташувчининг биринчи самолёти 29 ноябр куни Тошкентда қўнганди.

Шунингдек, ушбу авиакомпаниянинг бир нечта пилотлари "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ўқув-машқ марказида тайёргарликдан ўтди.

Янгиликлар лентаси
0