05:33 06 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Иқтисод
Ҳавола олиш
500 0 0

Ўзбекистонда Япония ҳукумати кредитлари ҳисобидан табиий газдан бензин ишлаб чиқарувчи завод қурилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Япониянинг Kawasaki Heavy Industries корпорацияси Ўзбекистонда табиий газдан бензин ишлаб чиқарувчи (gas to gasoline — GTG) завод қуришни муҳокамама қилмоқда, деб хабар қилди РИА Новости “Ўзнефтегаз” вакилига асосан.

“Биз Япония ҳукумати молиявий кўмагида Ўзбекистонда GTG технологияси бўйича табиий газдан бензин ишлаб чиқарадиган завод қуриш масаласини кўриб чиқмоқдамиз”, — деди “Ўзнефтегаз” вакили. 

 

Хабарда айтилишига кўра, Япония корпорация ушбу корхонани қуриш учун ҳукумат кредитларини жалб қилиши мумкин. Айни дамда музокаралар бошланғич босқичда турибди. Апрел-май ойларида лойиҳани муҳокама қилиш учун Япония делегациясининг ташрифи кутилмоқда. 

 

Асосий мавзулар