Тошкент ва Ашхобод 250 млн долларликдан ортиқ шартнома имзолади

© Sputnik / Рамиз БахтияровФлаги Узбекистана и Туркменистана
Флаги Узбекистана и Туркменистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017 йилда икки мамлакат ўзаро товар айланмаси 177,3 млн долларни ташкил қилди

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Туркманистон президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида ўтказилган Ўзбекистон-Туркманистон бизнес форуми ва Туркманистон миллий саноат кўргазмаси якунлари бўйича 250 млн долларликдан ортиқ шартнома ва меморандумлар имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Ишбилармонлик учрашуви чоғида икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Тадбир давомида иштирокчилар амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бизнесни қўллаб-қуватлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, мамлакат иқтисодиётининг инвестицион жозибадорлигини ошириш, ташкил этилган ва фаолият юритаётган ЭИЗда инвесторлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов и глава Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Хоразмда Мирзиёев ва Бердимуҳамедовни минглаб одамлар кутиб олди

Қайд этилишича, Тошкентда очилган кўргазма шу йил март ойида Туркманистонда бўлиб ўтган "Made in Uzbekistan" кўргазмасининг давомидир. Учрашувларда мана шундай тадбирларни ҳар икки мамлакатда бир йилда икки марта ўтказишга келишиб олинди.

Маълумотларга кўра, 2017 йилда икки мамлакат ўзаро товар айланмаси 177,3 млн долларни ташкил қилди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда Туркманистон капитали иштирокидаги 11 та корхона фаолият юритмоқда. Уларнинг 10 таси қўшма корхона ва биттаси юз фоиз Туркманистон капиталига эга корхонадир. Ушбу компаниялар савдо ва хизмат кўрсатиш, текстил тармоғи, мебел ишлаб чиқариш йўналишида фаолият кўрсатади.

Маҳаллий маҳсулотлар экспортини Туркманистон бозорларига олиб чиқиш мақсадида Туркманистонда Ўзбекистон резидентлари иштирокида 2 та корхона фаолият юритади.

Янгиликлар лентаси
0