Россиянинг Ўзбекистон иқтисодига сармоялари 8,5 миллиард доллардан ошди

© Pixabay / AlexanderSteinИнвестиции в бизнес
Инвестиции в бизнес - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017 йилда Россиядан Ўзбекистонга асосан металл, ёғоч, қоғоз, асбоб-ускуналар ва озиқ-овқатлар олиб келинган. Ўзбекистон эса Россияга тўқимачилик маҳсулотлари, пойабзал ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берган.

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Бугунги кунда Россиянинг Ўзбекистон иқтисодига сармоялари 8,5 миллиард  доллардан ошди,  деб хабар қилди Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Леонид Покровский.

“Ўзбекистонга киритилган сармояларнинг умумий миқдори 8,5 миллиард доллардан ошди”, — деди Покровский.

 

Ундан ташқари Ўзбекистон товар айрбошлаш бўйича Россиянинг МДҲдаги савдо ҳамкорлари орасида тўртинчи ўринда. Хусусан, ушбу йилнинг январь-феврал ойларида ўзаро савдо миқдори 50%га ошиб 600 миллион доллардан ошди. Россия экспорти салкам 60 %га импорти эса 28 %га ошди.

Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда йил охирига қадар Россия корхоналари сони мингдан ошади

Покровский айтишига қараганда, ўзаро савдо-сотиқ ҳажми ошишига Ўзбекистон қонунчилигининг валюта, божхона, солиқ соҳаларидаги либераллаштирув ҳамда ўзаро савдо-сотиқнинг ҳудудлар орасида оптималлаштируви сабаб бўлган.

2017 йилда Россиядан Ўзбекистонга асосан металл, ёғоч, қоғоз, машина ва асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, минерал маҳсулотлар ва озиқ-овқатлар олиб келинган. Ўзбекистон эса Россияга тўқимачилик маҳсулотлари, пойабзал, асбоб-ускуналар, озиқ-овқат маҳсулотлари, металлар ва улардан ясалган маҳсулотлар етказиб берган.   

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 25-27 апрель кунлари биринчи йирик Россия савдо саноат ярмаркаси бўлиб ўтади. Унда ўз маҳсулотларини Ўзбекистон бозорига олиб чиқиш истагида бўлган 150дан ортиқ Россия корхоналари иштирок этади. Кўргазма ташкилотчилари ОАО "Зарубеж-Экспо" ва Ўзбекистон Савдо саноат палатасидир.

 

Янгиликлар лентаси
0