10:09 17 Август 2018
Эфир
  • RUB115.07
  • EUR8888.62
  • USD7790.20
Здание тепловой станции

General Electric ва "Ўзбекэнерго" ҳамкорлик шартномаси имзолашди

© Sputnik / Сергей Кузнецов
Иқтисод
Ҳавола олиш
160 0 0

Томонлар Тошкент ИЭСида GE компаниясининг H-класс генератори асосида қуввати 660 МВтдан ортиқ бўлган янги буғ-газ блоки қуриш ҳақида келишиб олишди.

ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. General Electric  ва "Ўзбекэнерго" энергетика соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳақида шартнома имзолашди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Янги шартнома Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШдабўлиб ўтаётган  ташрифи доирасида имзоланди.

Томонлар Тошкент ИЭСида GE компаниясининг H-класс турбинаси асосида қуввати 660 МВтдан ортиқ бўлган янги газ-буғ блоки қуриш ҳақида келишиб олишди.

General Electric  компанияси ишлаб чиқараётган турбиналар орасида H-класс турбиналари энг кучли ҳисобланади. Ушбу турбиналар асосида қурилган буғ-газ генераторлари рекорд даражада самарали ҳисобланади. Хусусан, 2018 йилда, Япониянинг Нагоя шаҳрида ўрнатилган турбиналар 63,08 % фойдали иш коэфиценти кўрсатиб, Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган эди.

“Биз “Ўзбекэнерго” билан мамлакатдаги энергетика объектларининг самарадорлиги ва экологик тозалигини оширишга қаратилган ўзаро ҳамкорликнинг ривожланаётганидан хурсандмиз. GE нинг Замонавий технологияларини қўллаш Ўзбекистон аҳолисини ва корхоналарини сифатли ва ишончли энергия манбаи билан таъминлаш имконини беради”, — деди компаниянинг Марказий Осиё ва Озарбайжон бўйича бош биректори Бела Ференци.

Ундан ташқари GE ва "Ўзбекэнерго", самарадорлиги юқори бўлган буғ-газ энергия манбааларини Ўзбекистоннинг кўмир энергия блокларида фойдаланиш истиқболларини ўрганиб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузишга келишиб олишди. GE технологиялари ёрдамида кўмирдан янада самарали фойдаланиш ҳамда атмосферага чиқариб ташланаётган эмиссиялар миқдорини халқаро нормаларга етказиш мумкин бўлади.

"Ўзбекэнерго" мамлакатдаги энергоблокларни янгилаш ва замонавийлаштириш бўйича узоқ муддатли инвестицион дастурни амалга оширмоқда. GE ускуналари бутун дунёда ўзининг самарадорлигини намойиш қилди. Бизнинг ҳамкорлик муносабатларимизнинг кенгайиши иқтисодий ривожланишнинг ўсиши ва Ўзбекистон энергетика соҳасининг барқарор ишлашига олиб келади”, — деди “Ўзбекэнерго” бошқармаси раиси Улугбек Мустафаев.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда ишлаётган электр станциялари қуввати 14,1 ГВтни ташкил қилади. Ушбу энергиянинг 90%дан ортиғи ИЭСларда ишлаб чиқарилади.

 

Асосий мавзулар