Латвиялик мутахассис Ўзбекистондаги сут саноати корхоналарига маслаҳатлар беради

© Sputnik / Николай Хижняк / Медиабанкка ўтишЗавод компании Danone в Самаре
Завод компании Danone в Самаре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янис Скварновичс Жиззах вилоятида барпо этилаётган қаттиқ турдаги пишлоқ ва бошқа сут маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи йирик корхонанинг қурилишида бевосита иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Латвиянинг машҳур сутни қайта ишловчи "HANSA Food Comodities" компаниясининг етакчи мутахассиси Янис Скварновичс "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК бошқарув раиси Тоҳиржон Жалиловнинг сутни қайта ишлаш бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда "Ўзбекозиқовқатхолдинг" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Янис Скварновичс Жиззах вилоятида барпо этилаётган қаттиқ турдаги пишлоқ ва бошқа сут маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи йирик корхонанинг қурилишида бевосита иштирок этиш билан бир қаторда, сут саноати соҳасида фаолият олиб бораётган корхоналар учун семинар ва тренинглар ўтказади.

Молочные продукты - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзстандарт" қатор сут ва гўшт маҳсулотларини талабга номувофиқ деб топди

Европалик мутахассиснинг жалб этилиши билан сутни қайта ишловчи корхоналарда ғарб тажрибаси кенг миқёсда таништирилади, маҳсулот сифати, ҳажмини ошириш ва унинг экспортини йўлга кўйиш бўйича маслаҳатлар берилади.

Янис Скварновичс ишлаб чиқаришни бошқариш ва ташкиллаштириш мутахассиси ҳисобланади. У "Tukuma Piens" акциядорлик жамияти бошқарув раиси, Латвия сут иттифоқи бошқарув раиси, "Rīgas piena kombināts" (Рига сут комбинати) акциядорлик уюшмаси бошқарув раиси лавозимларида ишлаган.

У шунингдек, Озарбайжонда 500 бош соғин сигирга мўлжалланган корхонани барпо этишда маслаҳатчи бўлиб фаолият олиб борган. Украинада болалар озуқаси бўйича Балтика сут-консерва комбинатини фаоллаштиришда иштирок этган ҳамда Россиянинг Тверь, Липецк ва Смоленск шаҳарларида жойлашган сутни ишлаб чиқарувчи ва қайта ишловчи корхоналарга маслаҳатчилик қилган.

Янгиликлар лентаси
0