00:44 24 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Иқтисод
Ҳавола олиш
102921

Тошкент ҳокими Москвада Tashkent City лойиҳаси тақдимотини ўтказиб, ишбилармонлар билан муҳокама қилди.

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Москва шаҳрида Ўзбекистон элчихонасида Тошкент шаҳар делегацияси билан Москва мэрияси ўртасида Tahskent City қурилиши масалалари бўйича музокаралар ўтказилиб, Россия бизнес вакилларига янги мажмуаси ҳақида тақдимот ўтказилди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев сўзларига кўра, Tashkent City  Ўзбекистоннинг пойтахти учун муҳим девелоперлик ва инвестиция лойиҳаси ҳисобланади. Пойтахт раҳбари қурилаётган мажмуадаги барча майдонлар сотилганлиги ва бўш жойлар қолмаганлигини таъкидлаб ўтди.

Tashkent City  вакили Анна Барсукова ушбу лойиҳа хорижий бизнес учун инвестиция майдончага айланлиги, дунёнинг кўплаб компаниялари бунга катта қизиқиш билдирилаётганлиги ва пул маблағларини сарфлашга тайёр эканлигини билдирди.  

Делгация хокимията Ташкента посетила посольство Узбекистана в Москве
© Sputnik /
Делгация хокимията Ташкента посетила посольство Узбекистана в Москве

Эслатиб ўтамиз, Tashkent City халқаро бизнес маркази пойтахтнинг Алишер Навоий, Олмазор, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари оралиғидаги 80 гектар ҳудудда барпо этилади. Лойиҳага мувофиқ Tashkent Cityда бизнес марказлар, савдо мажмуалари, меҳмонхоналар, офислар, конгресс-хол, кўргазма заллари, кўп қаватли замонавий уйлар, ресторанлар, сунъий кўл, фавворалар, ижтимоий ва бошқа объектлар қурилади.

Лойиҳа бир миллиард доллар миқдорида баҳоланмоқда.

 

Асосий мавзулар