Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми кескин ошди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишЗаправка автомобиля на одной из автозаправочных станций
Заправка автомобиля на одной из автозаправочных станций - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2010-2016 йилларда автомобил бензини ишлаб чиқариш 26,2%га, дизел бензини ишлаб чиқариш 8,3%га камайган.

ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Ўзбекистонда 2018 йил январ-апрел ойларида бензин ишлаб чиқариш ҳажми кескин ошди, деб хабар берди "Новости Узбекистана" портали.

Нефтеперерабатывающий комплекс. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Япония Ўзбекистонда газдан бензин ишлаб чиқарувчи завод қуриши мумкин

Айтиб ўтилган давр мобайнида автомобил бензини ишлаб чиқариш кўрсаткичи 3,7%га ошди ва 378,9 минг тоннага, дизел бензини ишлаб чиқариш эса 15,7%га ошди ва 387,9 минг тоннага етди.

2017 йилда бензин ишлаб чиқариш камайган ҳамда мос равишда 1,1 миллион тонна ва 963 минг тоннани ташкил этганди.

2010-2016 йилларда автомобил бензини ишлаб чиқариш 26,2%га, дизел бензини ишлаб чиқариш 8,3%га камайган.

Ўтган йили республика Молия вазирлиги "Ўзнефтмаҳсулот" давлат компанияси ва нефтни қайта ишлайдиган заводларга икки триллион сўм миқдорида фоизсиз ссуда ажратганди ва бу углеводород хомашёси ва тайёр нефт маҳсулотлари импортини ошириш имконини берди.

 

Янгиликлар лентаси
0