18:06 18 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB121.79
  • EUR9374.66
  • USD8271.27
Автомобиль Ravon R4

Ўзбекистонда Ravon бренди остидаги автомобиллар сотуви бошланди

© Sputnik / Евгения Новоженина
Иқтисод
Ҳавола олиш
180620

Илгари Ravon автомобиллари фақат экспортга чиқарилган, республикада Chevrolet маркасидаги машиналар сотилган.

ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистон ички бозорида Ravon бренди остида чиқариладиган машиналар сотила бошланди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Бу ҳақда "Ўзавтосаноат" раҳбари Умиджон Салимов журналистларга маълум қилган. Илгари GM Uzbekistan мазкур бренд остида ишлаб чиқарган автомобиллар фақат экспортга чиқарилган. Ички бозорда эса Chevrolet маркасидаги автомобиллар сотилган.

Эслатиб ўтамиз, Ravon бренди остидаги машиналар 2015 йилдан ишлаб чиқарила бошланган.

Айни пайтда General Motors автомобил корпорацияси ва "Ўзавтосаноат" америкаликларнинг GM Uzbekistanдаги улушини сотиб олиш бўйича музокара олиб бормоқда. Салимовнинг айтишича, акцияларни сотиб олиш бўйича келишув деярли якунига етган. Йил охирига қадар Америка корпорацияси корхонанинг қолган 10% акциясини сотади.

Шу билан бирга Тошкентдаги GM Powertrain Uzbekistan корхонаси акцияларини сотиб олиш бўйича ҳам музокаралар олиб борилмоқда.

Бугунги кунда GM Uzbekistan Асака, Хоразм ва Тошкентдаги заводларида саккизта моделдаги автомобилларни ишлаб чиқаради. Булар Chevrolet ва Ravon бренди остидаги Spark (R2), Nexia (R3), Cobalt (R4), Lacetti (Gentra), Captva, Malibu, Damas ва Labo автомобилларидир.

Асосий мавзулар