15:15 17 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
Зарядка аккумуляторов электромобиля.

Хитой компанияси Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқармоқчи

© Sputnik / Евгений Биятов
Иқтисод
Ҳавола олиш
78950

Биринчи босқичда 15-20 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ва 100–150 та иш ўринлари ташкил қилиш мўлжалланмоқда. Сўнгра бир йилда мингта йирик узелли электромобиллар (Шевроле Спарк ва Нексияга ўхшаш) йиғиш мумкин бўлади.

ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Хитойнинг Changan Automobile Group компанияси Ўзбекистонда электромобиллар йиғиш цехини қуриш ниятида. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу компания вакиллари Инновацион ривожланиш вазирлигида учрашув ўтказдилар ва Фарғона водийсида жойлашиши мумкин бўлган электромобиллар йиғиш цехини қуриш ниятлари борлигини маълум қилдилар.

Инновация вазири ўринбосари Отабек Назиров мазкур лойиҳа амалга оширилишини жадаллаштириш учун бор имкониятларни ишга солишга, тегишли ташкилотлар ва давлат органлари билан мулоқотга амалий ёрдам бериб, қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.

Томонлар тез кунларда ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолашга келишиб олишди.

Биринчи босқичда 15-20 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ва 100–150 та иш ўринлари ташкил қилиш мўлжалланмоқда. Сўнгра бир йилда мингта йирик узелли электромобиллар (Шевроле Спарк ва Нексияга ўхшаш) йиғиш мумкин бўлади.

Иккинчи босқичда эса республикадаги мавжуд корхоналарнинг қувватини жалб этган ҳолда ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилади ҳамда тўғридан-тўғри ва қўшимча иш ўринлари сони ошишига эришилади.

Changan Automobile Group Co Ltd энг кўп автомобил ишлаб чиқарувчи Хитой автомобиль компанияларининг “катта тўртлиги”га киради. Автокомпаниянинг Ford Motor, Suzuki Motor, Mazda Motor ва PSA Peugeot Citroen каби йирик концернлар билан қўшма корхоналари мавжуд.

Асосий мавзулар