06:14 17 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
Грузовые фуры на территории терминала

Владимирда Ўзбекистон маҳсулотлари учун логистика маркази қурилади

Sputnik / Михаил Воскресенский, STF
Иқтисод
Ҳавола олиш
14101

Владимирда қуриладиган логистика марказига Ўзбекистон маҳсулотларини олдиндан тўловсиз олиб келиш мумкин бўлади.

ТОШКЕНТ, 12 июн – Sputnik. Бухоро вилояти ҳокимлиги ва "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, Ўзбекистон маҳсулотлари учун Владимирда логистика маркази қуришга қарор қилишди, дейилган Вазирлар Маҳкамасининг 430-сонли қарорида.

Логистика маркази Россия Федерациясининг Владимир шаҳрида жойлашган ОАО “Инвестстрой” корхонаси ишлаб чиқариш базаси асосида қурилади. Хусусан, у ердаги мавжуд биноларни қайта тиклаш, янги бинолар ва совуқхоналар қуришни назарда тутади.

Ҳужжатда белгиланишига кўра, "Инвестстрой" компанияси “Ўзагроэкспорт” томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини олдиндан тўлов, аккредитив ёки биринчи класс банк гарантияси талаб қилинмаган ҳолда экспорт қилиш мумкин бўлган Россия компаниялари рўйхатига киритилган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг август ойида тасдиқланган рўйхатга Россиянинг олтита йирик чакана савдо тармоқлари киритилган — АО "Тандер" (Магнит), X5 Retail Group (Перекресток), ГК "Холидей" (Континент), ва "Мария-Ра", "Монетка",  "Челны-хлеб".

Ўзбекистон ОАВлари хабарига кўра ОАО "Инвестстрой" 1992 йилда ташкил қилинган. Унинг акционерлари – Ўзбекистон хусусийлаштирилган компанияларга ёдам бериш қўмитаси (60%) ва Россияда рўйхатдан ўтган ООО “Алгор” (40%). Компания фаолиятининг асосий йўналиши кўчмас мулк объектларини бошқариш ва ижарага беришдан иборат.

Асосий мавзулар