Беларус бош вазири Ўзбекистонга ўзаро савдони кўпайтиришни таклиф қилди

Oбуна бўлиш
Минск пахта толаси, янги ва қайта ишланган мева ва сабзавотларни тўғридан-тўғри етказиш бўйича Тошкент таклифини кўриб чиқишга тайёр эканлигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Беларус бош вазир Андрей Кобяков Ўзбекистон парламент делегациясига ўзаро савдони кўпайтиришни таклиф қилди.

Минск. Белоруссия - Sputnik Ўзбекистон
Беларусда яшайдиган ўзбекистонликлар Минскдаги элчихонага мурожаат қилишлари лозим

Ўзбекистон парламент делегацияси Беларусга ташриф буюрди. Ташриф доирасида Беларус бош вазири Кобяков ва Ўзбекистон сенат спикери Ниғматилло Йўлдошев билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида бош вазир икки давлат ўртасида ташқи савдо ҳажми ўсиб бораётганини таъкидлади.

"Бироқ Беларус ва Ўзбекистон учун 130 миллион долларлик ўзаро савдо — бу жуда кичик рақамлар. Иқтисодиётимиз салоҳияти булардан ортиқ, биз яқин вақтларда ўзаро савдони кўпайтиришимиз зарур", — деб Кобяков сўзларини келтиради Беларус ҳукумати матбуот хизмати.

Беларус бош вазири сўзларига кўра, Минск Ўзбекистонга сут маҳсулотлари, мол ва товуқ гўштини етказиб беришни таклиф қилиши мумкин.
Минск ўз навбатида пахта толаси, янги ва қайта ишланган мева ва сабзавотларни тўғридан-тўғри етказиш бўйича Тошкент таклифини кўриб чиқишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Бош вазир 2019-2020 йилларда ҳамкорлик қилиш "йўл харитаси"ни тайёрлашни таклиф қилди. Кобяков мамлакатлар ахборот технологиялар, таълим ва маданият соҳасида салоҳиятга эга эканлигини эътироф этди. Шу билан бирга, Беларус Ўзбекистонда аграр мажмуаларини яратишда иштирок этишда тайёр эканлигини маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0