Тошкент аэропортида янги терминал очилади

© НАК УзбекистанаНовый терминал для прилетающих пассажиров международных авиалиний в аэропорту "Ташкент" им. И. Каримова
Новый терминал для прилетающих пассажиров международных авиалиний в аэропорту Ташкент им. И. Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳаво йўллари Тошкент аэропортида янги халқаро терминални ишга туширмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси Тошкент аэропортида янги халқаро терминални ишга туширмоқда, деб хабар қилди авиакомпания матбуот хизмати.

Янги терминал биносида хориждан келган йўловчиларни паспорт назорати юкларини кўздан кечириш ўтказилади. Янги терминалнинг биринчи йўловчилари 15 июнь куни Сеул шаҳридан учиб келиши кутилмоқда. Уларни аэропорт раҳбарияти тантанали кутиб олади.

“Янги терминалда янги инженер-технологик ускуналар ўрнатилган, Wi-Fi алоқа хизмати, “яшил йўлак” ва “қизил йўлак” хизматлари йўлга қўйилган. Тўртта багаж ленталари, 24та паспорт назорат пункти, виза бериш пункти ва иккита валюта алмаштириш шахобчалари, иккита Duty free магазини ва иккита кафетерий бор. Янги терминалда паспорт назоратидан ўтиш вақти 7-10 минутгача қисқартирилган. Олдин ушбу жараёнга 15-20 минут вақт сарфланар эди”, — дейилган МАК хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент халқаро аэропортининг майдони 9,8 минг метр бўлган эски биносида 2017 йилдан буён бош лойиҳа ташкилоти "Ташгипрогор" ва қуриш монтаж ташкилоти “Qurilish Birlashmasi” томонидан реконструкция ишлари олиб борилган эди. Амалга оширилган ишлар қиймати 140 миллиардов сўмни ташкил қилди.

Шунингдек, 2018-2020 йилларда Тошкентнинг Қибрай тумани ҳудудидаги аэродром ўрнида яна бир замонавий ҳаво дарвозаси пайдо бўлиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0