07:15 23 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Андрей Манойло

Манойло: ШҲТнинг катта эркин савдо зонасида асосий валюта юань бўлади

Facebook
Иқтисод
Ҳавола олиш
130132

Сиёсий фанлар доктори, Москва давлат университети профессори Андрей Манойло Sputnik таҳририятига ШҲТ доирасида эркин савдо зонаси ташкил этилиши билан қайси давлатга иқтисодий фойда келтириши хусусида ўз фикрини билдирди.

ШҲТ доирасида "катта эркин савдо зонаси" ташкил қилинмоқда.

"ШҲТ — бу барқарор ташкилот, у узоқ вақтдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Ушбу ташкилот минтақада ишончлиги, рақобатбардошлиги ҳамда нуфузини исботлади. Агар эркин савдо зонаси тузилса, асосий валюта юань бўлади", — дея ўз фикрини билдирди Андрей Манойло.
Эксперт сўзларига кўра, эркин савдо зонасини ташкил қилиш Хитойнинг валютаси юань амал қилиш ҳудудини кенгайтиришга қаратилган стратегик сиёсатига тўлиқ мос келади.

Манойло ШҲТга кирувчи давлатлар Хитой манфаатлари учун ишлашини таъкидлади.

Асосий мавзулар